https://sputniknews.uz/20211108/aholidan-gaz-ogirlagan-jinoiy-guruhga-mansabdorlar-va-organ-xodimlari-rahnamolik-qilgan-21259404.html
Аҳолидан газ ўғирлаган жиноий гуруҳга мансабдорлар ва орган ходимлари раҳнамолик қилган
Аҳолидан газ ўғирлаган жиноий гуруҳга мансабдорлар ва орган ходимлари раҳнамолик қилган
Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда аҳолига ажратилган газни талон-торож қилган мансабдорлар гуруҳи фош қилинди. 08.11.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-11-08T14:31+0500
2021-11-08T14:31+0500
2021-11-08T14:36+0500
ҳодисалар
газ
самарқанд вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/151/28/1512839_0:113:3241:1936_1920x0_80_0_0_0bb91f47c10b739fad879f67fb49f9b7.jpg
ТОШКЕНТ, 8 ноя – Sputnik. Самарқанд вилоятида газни талон-торож қилиб келаётган жиноий гуруҳ ушланди, деб хабар қилмоқда вилоят прокуратураси матбуот хизмати.Гуруҳ Паст Дарғом туманидаги “Самарқанд газ тўлдириш станцияси”дан аҳоли хонадонларига ажратилган имтиёзли нархдаги суюлтирилган газни яширин равишда талон-торож қилиб келган.Улар “Нуробод газ сервис” МЧЖга қарашли “DAF” 20 тонна сиғимли юк автомашинасида суюлтирилган углеводородли (пропан) газни мунтазам ташиш билан шуғулланишган.Ҳозирда жиноий уюшманинг 6 аъзоси ҳибсга олинган. Бу рақамлар кўлами кенгайиши кутилмоқда. Чунки гуруҳга бир қатор мансабдор шахслар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари раҳнамолик қилиб келишгани аниқланган.Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Вилоят прокурори ишни шахсан назоратига олган.
https://sputniknews.uz/20211026/qaysi-hududda-koproq-gaz-ogirlanyapti-21100667.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/151/28/1512839_254:0:2985:2048_1920x0_80_0_0_005f6d824fff8bcc218fb63215bee836.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , газ, самарқанд вилояти
ҳодисалар , газ, самарқанд вилояти
Аҳолидан газ ўғирлаган жиноий гуруҳга мансабдорлар ва орган ходимлари раҳнамолик қилган
14:31 08.11.2021 (янгиланди: 14:36 08.11.2021) Самарқандда аҳолига ажратилган газни талон-торож қилган мансабдорлар гуруҳи фош қилинди.
ТОШКЕНТ, 8 ноя – Sputnik. Самарқанд вилоятида газни талон-торож қилиб келаётган жиноий гуруҳ ушланди, деб
хабар қилмоқда вилоят прокуратураси матбуот хизмати.
Гуруҳ Паст Дарғом туманидаги “Самарқанд газ тўлдириш станцияси”дан аҳоли хонадонларига ажратилган имтиёзли нархдаги суюлтирилган газни яширин равишда талон-торож қилиб келган.
Улар “Нуробод газ сервис” МЧЖга қарашли “DAF” 20 тонна сиғимли юк автомашинасида суюлтирилган углеводородли (пропан) газни мунтазам ташиш билан шуғулланишган.
Ҳозирда жиноий уюшманинг 6 аъзоси ҳибсга олинган. Бу рақамлар кўлами кенгайиши кутилмоқда. Чунки гуруҳга бир қатор мансабдор шахслар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари раҳнамолик қилиб келишгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Вилоят прокурори ишни шахсан назоратига олган.