Турсунали Қўзиев Маданий мерос агентлиги раҳбари бўлди

© Sputnik / Дмитрий АстаховМужчина с портфелем
Мужчина с портфелем - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.11.2021
Oбуна бўлиш
Собиқ маданият вазири 5 ноябрдан Маданий мерос агентлиги директори бажарувчиси лавозимига киришди.
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. 5 ноябрдан Маданий мерос агентлиги директори вазифасини бажарувчиси лавозимига Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, профессор Турсунали Қўзиев тайинланди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
У 1951 йил 18 ноябрда Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида туғилган. 1976 йил Бенков номидаги билим юртини, 1982 йил Тошкент санъат институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Сурхондарё вилояти Жарқўрғон шаҳар бош рассоми, вилоят маданият фонди раиси, Республика бадиий билим юрти директори лавозимларида ишлаган.
1995 йилдан кейин Президент девони консультанти, маданият ишлари вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон бадиий академияси раиси сифатида ишлаган.
Филиал ВГИКа в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2021
Бутунроссия давлат кинематография институтининг Тошкент филиалига янги директор тайинланди
2011—2013 йиллар мобайнида маданият ва спорт ишлари вазири сифатида фаолият юритган. 2013—2016 йилларда Давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика кафедраси профессори бўлган.
Маданий мерос раҳбарлигига тайинланишдан олдин эса Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси раҳбарининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги президент қарори билан 2021 йил июнида ташкил этилган эди. Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларни муҳофаза қилиш, тарихий-маданий қиммати, ноёблиги, табиий ландшафти ва ўзига хослигини сақлаб қолиш агентликнинг асосий вазифаларидан саналади.
Янгиликлар лентаси
0