https://sputniknews.uz/20211107/qozogistondagi-konda-fojia-olti-kishi-qurbon-boldi-21250118.html
Қозоғистондаги конда фожиа: олти киши қурбон бўлди
Қозоғистондаги конда фожиа: олти киши қурбон бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистоннинг Қарағанда вилояти Абай шаҳридаги Абай конида метан отилиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди.
2021-11-07T16:33+0500
2021-11-07T16:33+0500
2021-11-07T16:35+0500
дунёда
қозоғистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07/33/073303_0:160:3077:1890_1920x0_80_0_0_e5fc1c9fb6766e956c3d61df4a47cddc.jpg
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Қозоғистоннинг Қарағанда вилояти Абай шаҳридаги Абай конида фожиа рўй берди – метан отилди.Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа юз берган вақтда конда 64 ишчи бўлган, улардан 56 нафари мустақил равишда ташқарига чиқишга муваффақ бўлган. Қолган 8 кончи фойдали қазилма ковлаб олинадиган жойда бўлган.Sputnik Қозоғистон нашрининг хабар қилишича, ҳодиса оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 2 киши эса жароҳатланган.Жароҳатланган 2 кончи оғир аҳволда шифохонага етказилган. Кондаги ишлар вақтинча тўхтатилган.Қозоғистон бош вазири Аскар Мамин топшириғи билан воқеа жойига фавқулодда вазиятлар вазири Юрий Ильин бошчилигидаги комиссия йўл олган. Воқеа сабаблари ва тафсилотларига ойдинлик киритилмоқда.Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев Қарағанда вилоятида кончиларнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирган. Давлат раҳбари ҳукуматга жабрланган кончиларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш тўғрисида топшириқ берган.
https://sputniknews.uz/20211028/olma-ota-viloyatida-tartibsizliklar-bir-osmir-ogir-ahvolda-21137237.html
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07/33/073303_172:0:2903:2048_1920x0_80_0_0_74991fe509e5a12e3ef18b2d2240dcda.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қозоғистонда конда метан отилиши, фожиа, қозоғистон, кон
қозоғистонда конда метан отилиши, фожиа, қозоғистон, кон
Қозоғистондаги конда фожиа: олти киши қурбон бўлди
16:33 07.11.2021 (янгиланди: 16:35 07.11.2021) Абай конида рўй берган фожиада олти кончи ҳаётдан кўз юмди.
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Қозоғистоннинг Қарағанда вилояти Абай шаҳридаги Абай конида фожиа рўй берди – метан отилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа юз берган вақтда конда 64 ишчи бўлган, улардан 56 нафари мустақил равишда ташқарига чиқишга муваффақ бўлган. Қолган 8 кончи фойдали қазилма ковлаб олинадиган жойда бўлган.
Sputnik Қозоғистон нашрининг
хабар қилишича, ҳодиса оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 2 киши эса жароҳатланган.
Жароҳатланган 2 кончи оғир аҳволда шифохонага етказилган. Кондаги ишлар вақтинча тўхтатилган.
Қозоғистон бош вазири Аскар Мамин топшириғи билан воқеа жойига фавқулодда вазиятлар вазири Юрий Ильин бошчилигидаги комиссия йўл олган. Воқеа сабаблари ва тафсилотларига ойдинлик киритилмоқда.
Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев Қарағанда вилоятида кончиларнинг вафоти муносабати билан
ҳамдардлик билдирган. Давлат раҳбари ҳукуматга жабрланган кончиларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш тўғрисида топшириқ берган.