https://sputniknews.uz/20211107/ozbekistonda-necha-kishi-sputnik-v-bilan-emlandi-21246048.html
Ўзбекистонда неча киши “Спутник V” билан эмланди?
Ўзбекистонда неча киши “Спутник V” билан эмланди?
Sputnik Ўзбекистон
Ноябрь ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 274 минг нафардан ортиқ аҳоли “Спутник V” вакцинаси билан турли босқичларда эмланди.
2021-11-07T11:58+0500
2021-11-07T11:58+0500
2021-11-07T11:59+0500
жамият
спутник v вакцинаси
ўзбекистонда аҳолини covid-19га қарши эмлаш
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/07/21246196_0:105:2675:1610_1920x0_80_0_0_8ef99c091c1d253a55e62d3240a882f2.jpg
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш бошланганидан бери 274 минг нафардан ортиқ аҳоли “Спутник V” вакцинаси билан турли босқичларда эмланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.Россиянинг коронавирусга қарши икки компонентли “Спутник V” вакцинаси ҳам Ўзбекистонга эмлаш жараёнлари бошланган илк ойларда келтирилган. Бугунга келиб унинг 498 406 дозасидан эмлаш жараёнларида фойдаланилган. Шундан 274 821 дозаси 1-босқичда, 223 585 дозаси 2-босқичда қўлланилган.Эмланиши кўзда тутилган аҳоли қатламлари орасида 65 ёшдан ошган фуқаролар — 138 651 доза, тиббиёт ходимлари — 86 763 доза, мактаб ўқитувчилари — 891 доза, мактабга таълим муассалари ходимлари — 188 доза, сурункали касаллиги бор фуқаролар — 146 494 доза бу вакцина билан эмланган. Вакцинанинг қолган қисми бошқа аҳоли қатламларида қўлланган.Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда эмлаш жараёнларида 27,8 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилган. Аҳолининг 67,4 фоизи вакцинанинг биринчи дозасини олиб улгурган.Аввалроқ Ўзбекистон аҳолини эмлаш учун бир компонентли “Спутник Лайт” вакцинасидан фойдаланишга тайёрлигини билдиргани хабар қилинган эди.
https://sputniknews.uz/20211104/pandemiyaga-qarshi-ozbekcha-kurash-sirlari--eksklyuziv-intervyu-21223959.html
https://sputniknews.uz/20211026/ozbekistonda-sputnik-v-qanday-ishlab-chiqarilmoqda-21093209.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/07/21246196_196:0:2480:1713_1920x0_80_0_0_5eb237eb3bf0b171cd08ebd77df4932d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спутник v вакцинаси, ўзбекистонда эмланиш, спутник билан эмланиш
спутник v вакцинаси, ўзбекистонда эмланиш, спутник билан эмланиш
Ўзбекистонда неча киши “Спутник V” билан эмланди?
11:58 07.11.2021 (янгиланди: 11:59 07.11.2021) Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинаси Ўзбекистонга эмлаш жараёнлари бошланган илк ойларда келтирилган.
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш бошланганидан бери 274 минг нафардан ортиқ аҳоли “Спутник V” вакцинаси билан турли босқичларда эмланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати
хабар бермоқда.
Россиянинг коронавирусга қарши икки компонентли “Спутник V” вакцинаси ҳам Ўзбекистонга эмлаш жараёнлари бошланган илк ойларда келтирилган. Бугунга келиб унинг 498 406 дозасидан эмлаш жараёнларида фойдаланилган. Шундан 274 821 дозаси 1-босқичда, 223 585 дозаси 2-босқичда қўлланилган.
Эмланиши кўзда тутилган аҳоли қатламлари орасида 65 ёшдан ошган фуқаролар — 138 651 доза, тиббиёт ходимлари — 86 763 доза, мактаб ўқитувчилари — 891 доза, мактабга таълим муассалари ходимлари — 188 доза, сурункали касаллиги бор фуқаролар — 146 494 доза бу вакцина билан эмланган. Вакцинанинг қолган қисми бошқа аҳоли қатламларида қўлланган.
Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда эмлаш жараёнларида 27,8 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилган. Аҳолининг 67,4 фоизи вакцинанинг биринчи дозасини олиб улгурган.
Аввалроқ Ўзбекистон аҳолини эмлаш учун бир компонентли “Спутник Лайт” вакцинасидан фойдаланишга тайёрлигини билдиргани
хабар қилинган эди.