https://sputniknews.uz/20211106/oqituvchilar-maoshi-1000-dollarga-etkaziladi---shavkat-mirziyoev-21240448.html
Ўқитувчилар маоши 1000 долларга етказилади - Шавкат Мирзиёев
Ўқитувчилар маоши 1000 долларга етказилади - Шавкат Мирзиёев
Sputnik Ўзбекистон
Қанчалик қийин бўлмасин 2025 йилга бориб олий тоифали ўқитувчилар меҳнатини муносиб рағбатлантириш учун барча имконият сафарбар этилади деди президент. 06.11.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-11-06T12:48+0500
2021-11-06T12:48+0500
2021-11-06T12:55+0500
жамият
шавкат мирзиёев
президент
маош
ўқитувчилар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/0e/15180817_0:0:2747:1545_1920x0_80_0_0_ac5f7079acb9fdc250dfece477c1bd84.jpg
ТОШКЕНТ, 6 ноя – Sputnik. Ўзбекистон келажагини барпо этиш учун илм ва тарбия керак. Ёшларга илм ва тарбияни бериш учун эса ўқитувчилар қўлида деди Шавкат Мирзиёев, инаугурациядан кейин сўзлаган нутқида.Президент Ўзбекистон фидойи ўқитувчилар олдида ҳалиям қарздор эканини ва келгуси йилларда имкон қадар уларнинг маоши оширилишини ва меҳнати муносиб рағбатлантирилишини алоҳида айтиб ўтди. Шунингдек президент боғча тизимини мактаб таълими билан уйғунлаштириш, орқали болаларни мактабга тайёрлаш сифатини янада яхшилаш, боғчаларни йилига 2 миллион нусхадаги замонавий ўқув адабиётлари билан таъминлаш, боғча ходимларининг профессионал тайёргарлиги ошириб бориш ҳақида айтиб ўтди. Ундан ташқари, мактабгача таълим ва олий таълим қамровини ошириш, мактабларда таълим-тарбия сифатини оширишга алоҳида эътибор берилиши, талабаларни турар-жой билан таъминлаш ишлари давом эттирилиши айтиб ўтилди.Эслатиб ўтамиз, айни дамда Олий Мажлиснинг янги мажлислар залида парламентнинг икки палатаси депутатлари, дипломатик корпус вакиллари ҳамда журналист ва блогерлар иштирокида Ўзбекистон президенти инаугурациясига бағишланган мажлис бўлиб ўтмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/0e/15180817_111:0:2574:1847_1920x0_80_0_0_cecd818fe84474214f97632697d31cd8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, шавкат мирзиёев, президент, маош, ўқитувчилар
жамият, шавкат мирзиёев, президент, маош, ўқитувчилар
Ўқитувчилар маоши 1000 долларга етказилади - Шавкат Мирзиёев
12:48 06.11.2021 (янгиланди: 12:55 06.11.2021) Қанчалик қийин бўлмасин 2025 йилга бориб олий тоифали ўқитувчилар меҳнатини муносиб рағбатлантириш учун барча имконият сафарбар этилади деди президент.
ТОШКЕНТ, 6 ноя – Sputnik. Ўзбекистон келажагини барпо этиш учун илм ва тарбия керак. Ёшларга илм ва тарбияни бериш учун эса ўқитувчилар қўлида деди Шавкат Мирзиёев, инаугурациядан кейин сўзлаган нутқида.
Президент Ўзбекистон фидойи ўқитувчилар олдида ҳалиям қарздор эканини ва келгуси йилларда имкон қадар уларнинг маоши оширилишини ва меҳнати муносиб рағбатлантирилишини алоҳида айтиб ўтди.
"2025 йилга бориб, олий тоифали ўқитувчиларнинг ойлик маошини эквивалент ҳисобида 1 минг долларга етказиш чоралари кўрилади" - деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек президент боғча тизимини мактаб таълими билан уйғунлаштириш, орқали болаларни мактабга тайёрлаш сифатини янада яхшилаш, боғчаларни йилига 2 миллион нусхадаги замонавий ўқув адабиётлари билан таъминлаш, боғча ходимларининг профессионал тайёргарлиги ошириб бориш ҳақида айтиб ўтди.
Ундан ташқари, мактабгача таълим ва олий таълим қамровини ошириш, мактабларда таълим-тарбия сифатини оширишга алоҳида эътибор берилиши, талабаларни турар-жой билан таъминлаш ишлари давом эттирилиши айтиб ўтилди.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда Олий Мажлиснинг янги мажлислар залида парламентнинг икки палатаси депутатлари, дипломатик корпус вакиллари ҳамда журналист ва блогерлар иштирокида Ўзбекистон президенти инаугурациясига бағишланган мажлис бўлиб ўтмоқда.