Глазгода экофаоллар митинги - видео

Oбуна бўлиш
Extinction Rebellion фаоллари "иқлим ўзгаришига қарши содир этилаётган жиноятларни дарҳол тўхтатишни" талаб қилишмоқда.
Шу кунларда Шотландиянинг Глазго шаҳрида бўлиб ўтаётган СОР26 умумжаҳон иқлим конференцияси билан бир вақтда қатор экологик ташкилотларнинг намойишлари ҳам бўлиб ўтмоқда.
Extinction Rebellion экологик ҳаракатининг 100 нафар аъзолари Шотландия Банки биноси олдида тўпланиб барабан чалишмоқда. Улар иқлим ўзгаришига қарши содир этилаётган жиноятларни дарҳол тўхтатишни талаб қилишмоқда.
COP26 - БМТнинг Иқлим ўзгаришига қарши 26-анжумани

Анжуман Шотландиянинг Глазго шаҳрида 2021 йилнинг 31 октябридан 12 ноябрига қадар бўлиб ўтмоқда.

Саммитда дунёнинг 200 давлатидан 25 мингга яқин делегатлар иштирок этмоқда. Улар орасида 120 нафар давлат раҳбарлари ҳам бор. АҚШ ва Ғарб давлатлари етакчилари ушбу анжуманга ташриф буюрган. Россия ва Хитой раҳбарлари COP26 иштирокчиларига видеомурожаат йўллаш билан чекланишди.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0