Толиблар Афғонистонда хорижий валютадан фойдаланишни тақиқлади

© Sputnik / Алексей Сухоруков / Медиабанкка ўтишМонета номиналом один доллар США на банкноте один доллар США
Монета номиналом один доллар США на банкноте один доллар США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2021
Oбуна бўлиш
Афғонистон муваққат ҳукумати мамлакатда ҳисоб-китоблар учун хорижий валютадан фойдаланиш тақиқланди. Қоидабузарлар жавобгарликка тортилади.
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Афғонистонда ҳокимият тепасига келган “Толибон”* ҳаракати оғир иқтисодий вазият туфайли мамлакатда хорижий валютадан фойдаланишни тақиқлади. Бу ҳақда ҳаракат вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид маълум қилди, дея ёзади РИА Новости.
“Ислом Амирлиги барча афғонларга, дўконлар эгаларига, тадбиркорларга молиявий операцияларни амалга оширишда фақат афғонийдан фойдаланишни ва хорижий валютани ишлатмасликни буюради”, - деб ёзган Мужоҳид Twitter’даги саҳифасида.
Фармонга кўра, қоидабузарлар жавобгарликка тортилади.
Узбекско-афганская граница - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2021
Толиблар Ўзбекистон савдо-сотиғига халақит беряптими?
Таъкидланишича, хорижий валютанинг қўлланиши иқтисодиётга салбий таъсир кўрсатмоқда. Бундай йўқотишлар мамлакатнинг ҳар бир кишисига ўз таъсирини кўрсатади.
Аввалроқ Tolo News телеканали Афғонистон марказий банки АҚШ долларини тежаш мақсадида хориждан пул ўтказмаларини фақат миллий валютада бериш тўғрисидаги фармонни қабул қилгани ҳақида хабар берганди.

Толибларнинг Афғонистон ҳукуматини эгаллаб олиши

Август ойи ўрталарида "Толибон"* аъзолари мамлакат пойтахти Кобулга бостириб кириб, президент саройини эгаллаб олишди.
31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини батамом тарк этишди ва бу билан Афғонистондаги қарийб 20 йиллик америка кампанияси ўз якунига етди.
Жангарилар Афғонистоннинг муваққат ҳукумати таркибини эълон қилди.
Муваққат ҳукуматни "Толибон"* биринчи бор ҳукумат тепасига келганида ТИВ раҳбари курсисини эгаллаган ва ҳозирга қадар БМТ санкциялари остида қолиб келаётган Муҳаммад Ҳасан Охунд бошқариши маълум бўлди.
* Россияда ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти.
Янгиликлар лентаси
0