Глазгода аккумуляторли пойга автомобили намойиш этилди – видео

Oбуна бўлиш
Глазгода бўлиб ўтаётган умумжаҳон иқлим конференциясида юқори самарали электр пойга автомобили намойиш этилди.
Шотландиянинг Глазго шаҳрида бўлиб ўтаётган COP26 иқлим анжуманида дунёда биринчи 2-ўринли формула пойга автомобили (болид) тақдим этилди.
Британиянинг Envision Virgin Racing компанияси томонидан ишлаб чиқилган пойга автомобили 326 от кучига эга бўлиб, 0-100 кмтезлиги 3,2 сонияни ташкил қилади. Максимал тезлик 240км.
Электроболид eLNO® русумли юқори самарали аккумулятор билан жиҳозланган бўлиб, унинг ҳажми 47 кВтч. Ушбу аккумулятор бошқаларга нисбатан 20% кўпроқ қувватга эга ва тез заряд олиш хусусиятига эга.
eLNO компанияни 2024 йилдан бошлаб ана шундай аккумуляторларни серияли ишлаб чиқаришни бошлашни режалаштимоқда.
Ушбу турдаги автомобиллар учун махсус "Формула" сериясида махсус пойгалар 2014 йилдан буён ташкил қилиб келинмоқда. “Формула Е” сериясида 12 жамоа ва 24та пилот штирок этиб келишмоқда. 2021 йилга Жаҳон чемпионатида 1-ўрин Mercedes жамоаси, пойгачи Ник де Врис.
Янгиликлар лентаси
0