https://sputniknews.uz/20211102/xalqaro-qidiruvdagi-ozbekistonlik-baada-qolga-olindi--u-qoporuvchilikda-ayblanmoqda-21196560.html
Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик БААда қўлга олинди – у қўпорувчиликда айбланмоқда
Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик БААда қўлга олинди – у қўпорувчиликда айбланмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Қўлга олинган фуқаро 2006 йилдан бошлаб АҚШ ҳудудида яшириниб юрган. У оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганлик айбланмоқда. 02.11.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-11-02T14:42+0500
2021-11-02T14:42+0500
2021-11-02T14:42+0500
ҳодисалар
жиноят
қидирув
баа
ўзбекистон
ақш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/17/20616367_0:184:2989:1865_1920x0_80_0_0_ec63154233760a82098568ffd8dbb605.jpg
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликларида (БАА)да 2006 йилдан бери халқаро қидирувдаги Ўзбекистон фуқароси С.M. қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.У Интерполнинг Ўзбекистондаги миллий марказий бюроси (ММБ)нинг БАА Интерпол ММБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирида ҳибсга олинган.Қўлга олинган 49 ёшли фуқаро Ўзбекистон Жиноят кодексининг 155 (терроризм), 161 (қўпорувчилик), 242 (жиноий уюшма ташкил этиш) ва 244 (оммавий тартибсизликлар) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этилганликда айбланмоқда.У 2006 йилдан бошлаб АҚШ ҳудудида яшириниб юрганлиги аниқланган. 2021 йилнинг сентябрь С.M. АҚШни тарк этганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.Фуқаро тезкор қидирув тадбири натижасида Абу-Дабига етиб келган кунидан беш кун ўтиб қўлга олинган. Уни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш чоралари кўрилмоқда.Аввалроқ Ўзбекистонда катта миқдорда ўғрилик ва фирибгарлик содир этиб хорижий давлатга қочиб кетган икки нафар фуқаро Жанубий Кореяда ҳибсга олингани хабар қилинган эди.
https://sputniknews.uz/20211031/qidiruvdagi-ishid-azosi-ozbekistonga-olib-kelindi-21165889.html
баа
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/17/20616367_129:0:2860:2048_1920x0_80_0_0_495f02daf004b1a8e42f5ec6f882613b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , жиноят, қидирув, баа, ўзбекистон, ақш
ҳодисалар , жиноят, қидирув, баа, ўзбекистон, ақш
Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик БААда қўлга олинди – у қўпорувчиликда айбланмоқда
Қўлга олинган фуқаро 2006 йилдан бошлаб АҚШ ҳудудида яшириниб юрган. У оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганлик айбланмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликларида (БАА)да 2006 йилдан бери халқаро қидирувдаги Ўзбекистон фуқароси С.M. қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати
хабар бермоқда.
У Интерполнинг Ўзбекистондаги миллий марказий бюроси (ММБ)нинг БАА Интерпол ММБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирида ҳибсга олинган.
Қўлга олинган 49 ёшли фуқаро Ўзбекистон Жиноят кодексининг 155 (терроризм), 161 (қўпорувчилик), 242 (жиноий уюшма ташкил этиш) ва 244 (оммавий тартибсизликлар) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этилганликда айбланмоқда.
У 2006 йилдан бошлаб АҚШ ҳудудида яшириниб юрганлиги аниқланган. 2021 йилнинг сентябрь С.M. АҚШни тарк этганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.
Фуқаро тезкор қидирув тадбири натижасида Абу-Дабига етиб келган кунидан беш кун ўтиб қўлга олинган. Уни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш чоралари кўрилмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистонда катта миқдорда ўғрилик ва фирибгарлик содир этиб хорижий давлатга қочиб кетган икки нафар фуқаро Жанубий Кореяда ҳибсга олингани
хабар қилинган эди.