https://sputniknews.uz/20211102/tsement-importi-uchun-imtiyozlar-yana-bir-yilga-uzaytiriladi-21202921.html
Цемент импорти учун имтиёзлар яна бир йилга узайтирилади
Цемент импорти учун имтиёзлар яна бир йилга узайтирилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқарувчиларга фойда солиғи 20 фоиздан 15 фоизгача, ер қаъридан фойдаланганлик солиғи эса 2 бараварга камайтирилади.
2021-11-02T19:51+0500
2021-11-02T19:51+0500
2021-11-02T19:51+0500
иқтисод
шавкат мирзиёев
имтиёз
цемент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1185/88/11858841_0:61:1921:1141_1920x0_80_0_0_89c30a57d5abfb91359e39799a4da120.jpg
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда цемент импорти учун имтиёзлар муддати яна бир йилга узайтирилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев аҳолини сифатли уй-жой билан таъминлаш масаласига оид ўтказган йиғилишда маълум қилинди.Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, цемент ишлаб чиқарувчиларга фойда солиғи 20 фоиздан 15 фоизгача, ер қаъридан фойдаланганлик солиғи эса 2 бараварга камайтирилади.Қайд этилишича, бу 1 тонна цементнинг ишлаб чиқариш таннархини 7 фоизга қисқартириш имконини беради. Булар ҳам уйларнинг нархини сезиларли туширишга олиб келади.Уйлар нархини барқарор сақлаб туриш мақсадида янги уй-жой массивларини ички ва ташқи инфратузилма билан таъминлашга бюджетдан ҳар йили 1 триллион сўм ажратилади.Тадбиркорлик жамғармаси томонидан қурувчиларга Марказий банк ставкасидан ошган қисми 24 ой давомида қоплаб берилади. Бу мақсадлар учун бюджетдан 1 триллион сўм йўналтирилади.Булар уйларнинг нархини сезиларли туширишга олиб келиши кутилмоқда.
https://sputniknews.uz/20210831/tsement-ishlab-chiqaruvchilar-uchun-foyda-soligi-stavkasi-pasaytiriladi-20309574.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1185/88/11858841_106:0:1813:1280_1920x0_80_0_0_6fdcad07a93102bf1b99837d82b14e9b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
цемент, имтиёзлар, ўзбекистон, солиқ
цемент, имтиёзлар, ўзбекистон, солиқ
Цемент импорти учун имтиёзлар яна бир йилга узайтирилади
Цемент ишлаб чиқарувчиларга фойда солиғи 20 фоиздан 15 фоизгача, камайтирилади.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда цемент импорти учун имтиёзлар муддати яна бир йилга узайтирилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев аҳолини сифатли уй-жой билан таъминлаш масаласига оид ўтказган йиғилишда маълум қилинди.
Давлат раҳбари матбуот хизмати
хабарига кўра, цемент ишлаб чиқарувчиларга фойда солиғи 20 фоиздан 15 фоизгача, ер қаъридан фойдаланганлик солиғи эса 2 бараварга камайтирилади.
Қайд этилишича, бу 1 тонна цементнинг ишлаб чиқариш таннархини 7 фоизга қисқартириш имконини беради. Булар ҳам уйларнинг нархини сезиларли туширишга олиб келади.
“Янги уй-жой массивлари нархини бу йилги даражада ушлаб қолиш зарур”, - деди Шавкат Мирзиёев.
Уйлар нархини барқарор сақлаб туриш мақсадида янги уй-жой массивларини ички ва ташқи инфратузилма билан таъминлашга бюджетдан ҳар йили 1 триллион сўм ажратилади.
Тадбиркорлик жамғармаси томонидан қурувчиларга Марказий банк ставкасидан ошган қисми 24 ой давомида қоплаб берилади. Бу мақсадлар учун бюджетдан 1 триллион сўм йўналтирилади.
Булар уйларнинг нархини сезиларли туширишга олиб келиши кутилмоқда.