https://sputniknews.uz/20211102/talabalar-xarajatlarining-bir-qismi-byudjetdan-qoplanadi-21189997.html
Талабалар харажатларининг бир қисми бюджетдан қопланади
Талабалар харажатларининг бир қисми бюджетдан қопланади
Sputnik Ўзбекистон
Келгуси йилги давлат бюджетида асосий эътибор ижтимоий соҳага, жумладан таълим ва тиббиёт соҳаларига қаратилади. 02.11.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-11-02T09:31+0500
2021-11-02T09:31+0500
2021-11-02T09:31+0500
жамият
шавкат мирзиёев
президент
талабалар
бюджет
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/0b/14951821_0:0:3073:1728_1920x0_80_0_0_e93692515487f88c962c969c9187a73c.jpg
ТОШКЕНТ, 2 ноя - Sputnik. Келгуси йилги давлат бюджетига 80 минг нафар талабалар харажатларининг бир қисмини қоплаш ҳам киритилди. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган мажлисда маълум бўлди. Хусусан, президент 2022 йилги давлат бюджетида таълим ва тиббиёт тизими учун назарда тутилган 58 триллион сўм устига яна 12 триллион сўм қўшимча маблағ ажратиш таклифини билдирди. Ушбу маблағлардан ҳудудларда 1 600 та болалар боғчаси ташкил этиш, Миллий таълим дастури доирасида 40 та янги мактаб қуриш ва 235 тасини таъмирлаш режалаштирилган. Шунингдек, ҳудудларда юқори технологик тиббий хизматларни жорий этиш учун 8 триллион сўм ажратиладию Ундан 1 триллион сўми - онкогематология, эндокринология, буйрак ва жигарни кўчириш каби дастурларга йўналтирилади. 2022 йилда коронавирусга қарши эмланганлар сонини 17 миллион нафарга етказилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/0b/14951821_159:0:2890:2048_1920x0_80_0_0_6cf1019156d44dd2786155f362fd74b2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, шавкат мирзиёев, президент, талабалар, бюджет
жамият, шавкат мирзиёев, президент, талабалар, бюджет
Талабалар харажатларининг бир қисми бюджетдан қопланади
Келгуси йилги давлат бюджетида асосий эътибор ижтимоий соҳага, жумладан таълим ва тиббиёт соҳаларига қаратилади.
ТОШКЕНТ, 2 ноя - Sputnik. Келгуси йилги давлат бюджетига 80 минг нафар талабалар харажатларининг бир қисмини қоплаш ҳам киритилди. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган мажлисда
маълум бўлди.
Хусусан, президент 2022 йилги давлат бюджетида таълим ва тиббиёт тизими учун назарда тутилган 58 триллион сўм устига яна 12 триллион сўм қўшимча маблағ ажратиш таклифини билдирди.
Ушбу маблағлардан ҳудудларда 1 600 та болалар боғчаси ташкил этиш, Миллий таълим дастури доирасида 40 та янги мактаб қуриш ва 235 тасини таъмирлаш режалаштирилган.
Ундан ташқари, бакалавр йўналишида давлат грантлари, магистратура ва докторантурага қабуллар сонини ошириш, давлат-хусусий шериклик асосида ётоқхоналар қуришга субсидия бериш ҳамда 80 мингдан ортиқ талабалар ижара харажатларининг бир қисмини қоплаш кўзда тутилган.
Шунингдек, ҳудудларда юқори технологик тиббий хизматларни жорий этиш учун 8 триллион сўм ажратиладию Ундан 1 триллион сўми - онкогематология, эндокринология, буйрак ва жигарни кўчириш каби дастурларга йўналтирилади. 2022 йилда коронавирусга қарши эмланганлар сонини 17 миллион нафарга етказилади.