ФВВ раҳбарлари Тошкентда нималарни муҳокама қилиши маълум бўлди

© REUTERS / Giorgos MoutafisПожарные-добровольцы пытаются потушить лесной пожар в пригороде Варимпомпи к северу от Афин, Греция
Пожарные-добровольцы пытаются потушить лесной пожар в пригороде Варимпомпи к северу от Афин, Греция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2021
Oбуна бўлиш
Табиий вазиятларга доир доир ягона ахборот макони ҳамда соҳага сармоялар жалб этиш - Тошкентда бўлиб ўтадиган Марказий Осиё ФВВ форумининг асосий мавзуларидан бўлади.
ТОШКЕНТ, 2 ноя - Sputnik. Ушбу ҳафтада Тошкентда Марказий Осиё давлатлари фавқулодда вазиятлар идоралари раҳбарларининг катта минтақавий форуми бўлиб ўтади, деб хабар қилди ФВВ матбуот хизмати.
Фавқулодда вазиятлар вазирлари форумида, жумладан қуйидаги мавзуларга доир шартнома ва келишувлар имзоланиши кутилмоқда:
1.
Кутилмаган табиий вазиятлар юзага келишини баҳолаш учун ягона ахборот маконини ишлаб чиқиш;
2.
Кадрлар салоҳиятини ошириш;
3.
Табиий офатлар хавфини камайтириш соҳасига инвестицияларни фаол жалб этиш масалалари муҳокама қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, юқорида айтиб ўтилган мавзулар 2 август куни Тошкентда бўлиб ўтган МО ФВВ экспертлари учрашувида муҳокама қилинган ҳамда ушбу йўналишлардаги амалий дастурларга доир ҳужжатлар тўплами тайёрланган эди.
"4-6 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган форумда иштирокчилар трансчегаравий тусдаги фавқулодда вазиятлардан огоҳлантириш, уларнинг олдини олиш билан боғлиқ муҳим лойиҳаларни муҳокама қиладилар", - дейилганг хабарда.
Ундан ташқари, истиқболдаги лойиҳалар қаторидан аҳолини ва ҳудудларни табиий офатлардан муҳофаза қилишда инновацион технологияларни жорий этиш ташаббуси ҳам муҳокама қилиш режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0