Беморга донорлик қилишга оид чекловлардан бири бекор қилинмоқда

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишХирурги во время операции
Хирурги во время операции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда инсон аъзоларини кўчириб ўтказиш тартиби соддалаштирилади.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси учун донор беморнинг яқин қариндоши бўлиши керак, деган чеклов бекор қилинмоқда. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев маълум қилди.
Бунга оид ўзгариш депутатлар кўриб чиққан “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги қонун лойиҳасида белгиланмоқда.
Эндиликда донор сифатида ўзидан аъзолари ва (ёки) тўқималарининг трансплантация учун олинишига ихтиёрий равишда, бепул асосида, нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилик берган инсон тушунилади.
Амалдаги таҳрирда донор-беморга трансплантация қилиш учун органлари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларини ўз ихтиёри билан бераётган инсон тушунилиб, у уч йилдан ортиқ никоҳда бўлган эр-хотинлар ва уларнинг олдинги турмушидан бўлган фарзандлари, тўғри ва ён тарафдан бўлган қариндошлари, шунингдек, ўгай ота, ўгай она, ўгай ўғил, ўгай қиз ва оила ҳақидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ фарзандликка олинган болалар тирик донор бўлиши мумкин эди.
Лечение больных с COVID-19 в ГКБ №52 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2021
Ўзбек шифокорлари илк бор жигар трансплантацияси амалиётини мустақил амалга оширишди
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилган.
Аввалроқ Ўзбекистонда инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси борасида қонунчиликда белгиланган нормалар бугунги кун талабларига мос эмаслиги, шу учун мазкур қонун лойиҳаси муҳокама қилинаётгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0