https://sputniknews.uz/20211031/tolibon-oz-delegatsiyasining-ozbekistonga-tashrifini-ijobiy-baholadi-21170819.html
“Толибон”* ўз делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ижобий баҳолади
“Толибон”* ўз делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ижобий баҳолади
Sputnik Ўзбекистон
Забиҳуллоҳ Мужоҳид Ўзбекистонда толиблар делагацияси чегара хавфсизлиги, транзит, божхонада ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилганини маълум қилган. 31.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-31T14:05+0500
2021-10-31T14:05+0500
2021-10-31T14:05+0500
дунёда
ўзбекистон
афғонистон
толибон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/1f/21168825_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_6794c2245e7f3501638f49fd33dc0732.jpg
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Афғонистонда ҳокимият тепасига келган “Толибон”* ҳаракати ўз делегацияларининг яқинда Россия, Қатар ва Ўзбекистонга амалга оширган сафари натижаларини ижобий баҳолади. Бу ҳақда ToloNews телеканали ҳаракат вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид сўзларига таянган ҳолда хабар бермоқда.Унинг сўзларига кўра, Москвада учта асосий масалага эътибор қаратилди: Афғонистонда барқарорликни сақлаш, Афғонистоннинг музлатилган активларини чиқариш; минтақа мамлакатлари томонидан мамлакатни қўллаб-қувватлаш.Ўзбекистонда толиблар делагацияси чегара хавфсизлиги, транзит, божхонада ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган.Қатарда толибларнинг муваққат ҳукуматида ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Хон Муттақий Хитой ТИВ раҳбари билан учрашиб, икки мамлакат ўртасидаги савдо-сотиқни кенгайтиришга келишиб олган.Эслатиб ўтамиз, 16 октябрь куни Термиз шаҳрида Ўзбекистон ва Афғонистон делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтган эди. Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ва Афғонистон муваққат ҳукумат раҳбарининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Салом Ҳанафий бошчилигидаги музокараларда қатор масалалар муҳокама қилинган эди.Толибларнинг Афғонистон ҳукуматини эгаллаб олишиАвгуст ойи ўрталарида "Толибон"* аъзолари мамлакат пойтахти Кобулга бостириб кириб, президент саройини эгаллаб олишди.31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини батамом тарк этишди ва бу билан Афғонистондаги қарийб 20 йиллик америка кампанияси ўз якунига етди.Жангарилар Афғонистоннинг муваққат ҳукумати таркибини эълон қилди.Муваққат ҳукуматни "Толибон"* биринчи бор ҳукумат тепасига келганида ТИВ раҳбари курсисини эгаллаган ва ҳозирга қадар БМТ санкциялари остида қолиб келаётган Муҳаммад Ҳасан Охунд бошқариши маълум бўлди.* Россияда ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти.
https://sputniknews.uz/20211030/oty-va-rjd-afgonistonda-temir-yol-qurishni-muhokama-qilishdi-21164452.html
https://sputniknews.uz/20211022/toshkent-va-qobulning-qoshma-loyihalari-davom-etmoqda-21035354.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/1f/21168825_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_b03e41af88e6a1f8a82780a61c2cc15e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, ўзбекистон, афғонистон, толибон
дунёда, ўзбекистон, афғонистон, толибон
“Толибон”* ўз делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ижобий баҳолади
Забиҳуллоҳ Мужоҳид Ўзбекистонда толиблар делагацияси чегара хавфсизлиги, транзит, божхонада ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилганини маълум қилган.
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Афғонистонда ҳокимият тепасига келган “Толибон”* ҳаракати ўз делегацияларининг яқинда Россия, Қатар ва Ўзбекистонга амалга оширган сафари натижаларини ижобий баҳолади. Бу ҳақда
ToloNews телеканали ҳаракат вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид сўзларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
“Биз Афғонистон Ислом Амирлиги делегацияларининг Москва, Қатар ва Ўзбекистонга ташрифини жуда яхши баҳолаймиз. Бу ташрифлар ижобий натижа келтирди”, - деди Мужоҳид матбуот анжумани давомида.
Унинг сўзларига кўра, Москвада учта асосий масалага эътибор қаратилди: Афғонистонда барқарорликни сақлаш, Афғонистоннинг музлатилган активларини чиқариш; минтақа мамлакатлари томонидан мамлакатни қўллаб-қувватлаш.
Ўзбекистонда толиблар делагацияси чегара хавфсизлиги, транзит, божхонада ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган.
Қатарда толибларнинг муваққат ҳукуматида ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Хон Муттақий Хитой ТИВ раҳбари билан учрашиб, икки мамлакат ўртасидаги савдо-сотиқни кенгайтиришга келишиб олган.
Эслатиб ўтамиз, 16 октябрь куни Термиз шаҳрида Ўзбекистон ва Афғонистон делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтган эди. Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ва Афғонистон муваққат ҳукумат раҳбарининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Салом Ҳанафий бошчилигидаги музокараларда қатор масалалар
муҳокама қилинган эди.Толибларнинг Афғонистон ҳукуматини эгаллаб олиши
Август ойи ўрталарида "Толибон"* аъзолари мамлакат пойтахти Кобулга
бостириб кириб, президент саройини эгаллаб олишди.
31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини батамом тарк этишди ва бу билан Афғонистондаги қарийб 20 йиллик америка кампанияси ўз якунига етди.
Жангарилар Афғонистоннинг муваққат ҳукумати таркибини эълон қилди.
Муваққат ҳукуматни "Толибон"* биринчи бор ҳукумат тепасига келганида ТИВ раҳбари курсисини эгаллаган ва ҳозирга қадар БМТ санкциялари остида қолиб келаётган Муҳаммад Ҳасан Охунд бошқариши
маълум бўлди.* Россияда ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти.