https://sputniknews.uz/20211030/muallif-huquqi-yulduz-usmonova-shoirga-185-million-som-tolaydi-21160800.html
Юлдуз Усмонова шоирга 185 миллион тўлайди - муаллиф ҳуқуқи
Юлдуз Усмонова шоирга 185 миллион тўлайди - муаллиф ҳуқуқи
Sputnik Ўзбекистон
Юлдуз Усмрнова муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун шоирга 185 миллион сўм жарима тўлайди. Бу ҳақида суд ҳукми эълон қилинди.
2021-10-30T12:27+0500
2021-10-30T12:27+0500
2021-10-30T12:30+0500
жамият
суд
тошкент
муаллифлик ҳуқуқи
жарима
юлдуз усмонова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1300/36/13003600_0:102:1001:665_1920x0_80_0_0_c191ae8100c92b7dcedb9a285f237901.jpg
ТОШКЕНТ, 30 окт - Sputnik. Муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун Юлдуз Усмонова шоирга 185 миллион сўм тўлайди, деб хабар қилмоқда Интеллектуал мулк агентлиги. Хабарда айтилишига кўра, шоир Рўзиев Йўлчи қаламига мансуб “Хаста бўлма” шеърини Ўзбекистон Халқ артисти Юлдуз Усмонова куйлаган ва бунинг учун муаллифга ҳеч қандай ҳақ тўланмаган. Шундан сўнг шоир Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлароро судига даъво аризаси киритган. Текширув давомида ушбу шеър дарҳақиқат шоир томонидан 2016 йил 16 апрель куни ёзиб тугатгани аниқланган. Маълумот учун, Ўзбекистон Фуқролик кодексига кўра адабиёт ва санъат асарига муаллифлик ҳуқуқи уни яратиш факти бўйича юзага келади. Муаллифлик ҳуқуқининг юзага келиши ва амалга оширилиши учун асарни рўйхатдан ўтказиш ёки бирон-бир бошқа расмиятчиликка риоя этиш талаб қилинмайди.Кодексининг 1046-моддасига кўра, Асар кимнинг ижодий мeҳнати билан яратилган бўлса, ана шу фуқаро асар муаллифи дeб эътироф этилади.Маълумот учун, 20 августдан эътиборан муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар бузилган тақдирда, ҳуқуқбузарлик содир этган шахслардан БҲМнинг 20 бараваридан 1000 бараваригача товон талаб қилиш ҳуқуқи берилди.Интеллектуал мулк агентлиги хабар қилишига кўра, бундан буён муаллифлик ҳуқуқини бузган шахслар арзимаган жарима билан қутилиб қола олмайди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1300/36/13003600_0:9:1001:759_1920x0_80_0_0_54736baa3823d2dafcac77d71c0e70bc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
юлдуз усмонова, шоир, жарима, муаллифлик ҳуқуқи
юлдуз усмонова, шоир, жарима, муаллифлик ҳуқуқи
Юлдуз Усмонова шоирга 185 миллион тўлайди - муаллиф ҳуқуқи
12:27 30.10.2021 (янгиланди: 12:30 30.10.2021) Бундан буён муаллифлик ҳуқуқини бузган шахслар арзимаган жарима билан қутилиб қола олмайди - Интеллектуал мулк агентлиги.
ТОШКЕНТ, 30 окт - Sputnik. Муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун Юлдуз Усмонова шоирга 185 миллион сўм тўлайди, деб хабар қилмоқда Интеллектуал мулк агентлиги.
Хабарда айтилишига кўра, шоир Рўзиев Йўлчи қаламига мансуб “Хаста бўлма” шеърини Ўзбекистон Халқ артисти Юлдуз Усмонова куйлаган ва бунинг учун муаллифга ҳеч қандай ҳақ тўланмаган.
Шундан сўнг шоир Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлароро судига даъво аризаси киритган. Текширув давомида ушбу шеър дарҳақиқат шоир томонидан 2016 йил 16 апрель куни ёзиб тугатгани аниқланган.
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 29 октябрь куни бўлиб ўтган мажлиси қарорига кўра, даъвогар ҳисобига унинг маънавий зарари учун 50 миллион сўм ҳамда БҲМнинг 500 баравари миқдоридаги товон пули, умумий миқдорда 185 миллион сўм Юлдуз Усмонова томонидан ундириш ҳақида қарор қабул қилинди, - дейилган хабарда.
Маълумот учун, Ўзбекистон Фуқролик кодексига кўра адабиёт ва санъат асарига муаллифлик ҳуқуқи уни яратиш факти бўйича юзага келади. Муаллифлик ҳуқуқининг юзага келиши ва амалга оширилиши учун асарни рўйхатдан ўтказиш ёки бирон-бир бошқа расмиятчиликка риоя этиш талаб қилинмайди.Кодексининг 1046-моддасига кўра, Асар кимнинг ижодий мeҳнати билан яратилган бўлса, ана шу фуқаро асар муаллифи дeб эътироф этилади.
Маълумот учун, 20 августдан эътиборан муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар бузилган тақдирда, ҳуқуқбузарлик содир этган шахслардан БҲМнинг 20 бараваридан 1000 бараваригача товон талаб қилиш ҳуқуқи берилди.
Интеллектуал мулк агентлиги хабар қилишига кўра, бундан буён муаллифлик ҳуқуқини бузган шахслар арзимаган жарима билан қутилиб қола олмайди.