https://sputniknews.uz/20211029/rossiya-afgonistondagi-kuchlarni-qurol-tashlashga-chaqirdi-21145811.html
Россия Афғонистоннинг барча кучларини қурол ташлашга чақирди
Россия Афғонистоннинг барча кучларини қурол ташлашга чақирди
Sputnik Ўзбекистон
Россия Афғонистон кучларини қурол ташлашга чақирди
2021-10-29T09:55+0500
2021-10-29T09:55+0500
2021-10-29T09:55+0500
сиёсат
афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/0e/20490924_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_242e62d4accf419752c30a7309f94826.jpg
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Афғонистондаги сиёсий кучлар ўртасида ўткир тус олган вазиятга шарҳ берди.Афғон жамиятининг қочқин етакчилари, хусусан, маршал Абдул-Рашид Дўстум ва Атто Муҳаммадий Нурлар томонидан эълон қилинган Миллий қарама-қаршилик олий кенгаши тузилгани тўғрисида декларация эълон қилингач, Россия афғон кучларини мамлакатда зиддиятни кучайтирмасликка чақирди."Биз Афғонистондаги барча этносиёсий кучларни жанговар риторикадан воз кечишга ва миллий ярашув жараёни якунига етиши учун бор ҳаракатларни ишга солишга чақирамиз", - дея таъкидлади дипломат.РФ ТИВ шунингдек, Афғонистон аҳолиси томонидан мамлакатдаги ҳолатга жаҳон ҳамжамияти эътиборини жалб қилиш истагида ўтказаётган тинч митингларга урғу берди."Биз ушбу мурожаатлар эътиборсиз қолмаслиги керак, деган фикрдамиз, музлатилган пуллар мамлакатга берилиши лозим, пуллар аҳолининг биринчи навбатдаги эҳтиёжларига сарфланмоғи лозим. Гап маошлар тўланиши, миллий иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш ва Афғонистондаги гуманитар фалокатнинг олдини олиш ҳақида бормоқда", - деди Захарова.Эслатиб ўтамиз, 22 октябр куни ижтимоий тармоқларда Афғонистон миллий қарама-қаршилик олий кенгаши тузилгани тўғрисида декларация тарқалди. Баёнотда сиёсатчиларнинг "Толибон"*га, жумладан, агар шу зарур бўлса, ҳарбий методлар билан қарши туриш нияти билдирилганди.* Россияда тақиқланган террорчи ташкилот.
https://sputniknews.uz/20211021/moskvada-toliblar-bilan-muzokaralar-qanday-otdi-21010440.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/0e/20490924_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_e8b570da73b19cd25ecbb71f64858645.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
афғонистон толибон россия мария захарова
афғонистон толибон россия мария захарова
Россия Афғонистоннинг барча кучларини қурол ташлашга чақирди
Россия ташқи ишлар вазирлиги Афғонистондаги барча сиёсий масалаларни дипломатик йўл билан ҳал этиш лозимлигини эслатмоқда
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Афғонистондаги сиёсий кучлар ўртасида ўткир тус олган вазиятга шарҳ берди.
Афғон жамиятининг қочқин етакчилари, хусусан, маршал Абдул-Рашид Дўстум ва Атто Муҳаммадий Нурлар томонидан эълон қилинган Миллий қарама-қаршилик олий кенгаши тузилгани тўғрисида декларация эълон қилингач, Россия афғон кучларини мамлакатда зиддиятни кучайтирмасликка чақирди.
"Биз Афғонистондаги барча этносиёсий кучларни жанговар риторикадан воз кечишга ва миллий ярашув жараёни якунига етиши учун бор ҳаракатларни ишга солишга чақирамиз", - дея таъкидлади дипломат.
РФ ТИВ шунингдек, Афғонистон аҳолиси томонидан мамлакатдаги ҳолатга жаҳон ҳамжамияти эътиборини жалб қилиш истагида ўтказаётган тинч митингларга урғу берди.
"Биз ушбу мурожаатлар эътиборсиз қолмаслиги керак, деган фикрдамиз, музлатилган пуллар мамлакатга берилиши лозим, пуллар аҳолининг биринчи навбатдаги эҳтиёжларига сарфланмоғи лозим. Гап маошлар тўланиши, миллий иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш ва Афғонистондаги гуманитар фалокатнинг олдини олиш ҳақида бормоқда", - деди Захарова.
Эслатиб ўтамиз, 22 октябр куни ижтимоий тармоқларда Афғонистон миллий қарама-қаршилик олий кенгаши тузилгани тўғрисида декларация тарқалди. Баёнотда сиёсатчиларнинг "Толибон"*га, жумладан, агар шу зарур бўлса, ҳарбий методлар билан қарши туриш нияти билдирилганди.
* Россияда тақиқланган террорчи ташкилот.