Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Ўзбекистон ЕОИИга киришга шошилмаяпти ва бу яхши – Грозин

© SputnikАндрей Грозин
Андрей Грозин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.10.2021
Oбуна бўлиш
Ҳар қандай давлат учун бирор халқаро ташкилотга аъзо бўлиш асосийси эмас. Мақсад – ушбу ташкилотга аъзо бўлишдан амалий манфаат кўришдир.
ТОШКЕНТ, 29 окт – Sputnik. Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёев президент бўладиган келгуси беш йилда кескин ўзгаришлар бўлишини кутиш керак эмас, дейди МДҲ институти Марказий Осиё бўлими раҳбари Андрей Грозин.
Ўзбекистонда 24 октябрь куни бўлиб ўтган президент сайловида Грозин кузатувчи сифатида Самарқандда бўлди ва ўз таасуротлари билан Sputnik билан бўлишди.
Эксперт хулосасига кўра, келгуси йилларда Ўзбекистон ва Россия муносабатлари ривожланишда давом этади, лекин Тошкент Евроосиё Иқтисодий иттифоқига киришга шошилмайди.

“Биринчидан, кескин ўзгаришлар Ўзбекистонга хос эмас. Бу ерда ҳар бир қарор вазиятга қараб, шошилмасдан қабул қилинади. Шунинг учун, ЕОИИ ҳақида гап кетганда, мен маҳаллий ҳамкасабаларимдан эшитишимга кўра, - Ўзбекистон шошилмайди, лекин ушбу йўналишда ҳаракатланишда давом этади”, - деди Грозин.

Эксперт айтишига кўра, Ўзбекистон сўнгги йилларда қўяётган қадамлари ҳам ушбу позицияни тасдиқлайди: Ўзбекистон дастлаб ЕОИИда кузатувчи мақомини олди, кейин ўзаро ҳамкорлик бўйича йўл харитаси қабул қилинди.
“Бу ягона мақсадга олиб борувчи босқичлардир. Йўналиш аниқ, лекин ҳаркат илдамлиги Ўзбекистон раҳбарияти томонидан белгланади: Иттифоққа қўшилишнинг қандай ижобий ёки салбий оқибатлари бўлиши мумкин? Қўшни республикалар Қирғизистон ва Қозоғистон тажрибаси қандай ва бошқалар”, - дейди мутахассис.
ЕОИИга кириш ёки кирмалсик ҳақидаги қарор қабул қилишида, Ўзбекистон учун биринчи навбатда иқтисодий истиқболлар аҳамиятга эга бўлади, дейди эксперт.
“Ўзбекистон ҳукумати эълон қилган мақсадлар асосида айнан иқтисодий ва макроиқтисодий кўрсатгичларни оширишдир. Жумладан камбағаликка қарши кураш, жон бошига ЯИМ миқдорини ошириш ва бошқалар. ЕОИИга қўшилиш ва қўшни давлатлар билан ҳамкорликни ривожлантириш – айнан ушбу мақсадларга хизмат қилади. Менимча айнан яқин ва узоқ қўшнилар билан ҳамкорлик қилиш Тошкент учун биринчи ўринда туради”, - дейди Грозин.
МДҲ институтининг Марказий Осиё бўлими раҳбари айтишига кўра Ҳар қандай давлат учун бирор халқаро ташкилотга аъзо бўлиш асосийси эмас. Мақсад – ушбу ташкилотга аъзо бўлишдан амалий манфаат кўришдир.

“Ўзбекистоннинг ҳозирги ривожланиш босқичида, бирор халқаро ташкилотга аъзо бўлиш асосийси эмас. Мақсад – ушбу ташкилотга аъзо бўлишдан иқтисод, савдо ва логистика соҳаларида амалий манфаатга эришиш ҳамда инфратузилмани янгилашдир”, - дейди Грозин.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг декабр ойида Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи мақомини олган эди. Шундан сўнг республика ЕОИИнинг барча очиқ мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган. Шунингдек, 2021 йилнинг апрель ойида Ўзбекистон ЕОИИ Иқтисодий комиссияси (ЕИК) билан ҳамкорлик қилиш ҳақида меморандум имзолади.
Янгиликлар лентаси
0