https://sputniknews.uz/20211029/ozbekiston---rossiya-munosabatlari-rivojlanish-choqqisiga-chiqdi--kamilov-21152771.html
Ўзбекистон - Россия муносабатлари ривожланиш чўққисига чиқди – Камилов
Ўзбекистон - Россия муносабатлари ривожланиш чўққисига чиқди – Камилов
Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Ўзбекистон президентларининг ўзаро ишончли муносабатлари икки давлат орасида сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар, технологик, таълим ва тиббиёт... 29.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-29T14:37+0500
2021-10-29T14:37+0500
2021-10-29T14:47+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
абдулазиз камилов
владимир путиннинг ўзбекистонга давлат ташрифи
самарқандда валдай клубининг х осиё анжумани
рус тили
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0b/17/15461564_0:0:2923:1645_1920x0_80_0_0_8b944c465e36de6f55d48bcc866e139d.jpg
ТОШКЕНТ, 29 окт – Sputnik. Ўзбекистон ва Россия муносабатлари сўнгги йилларда ҳақиқатан юқори даражага кўтарилди, деди "Россия 24" телеканалига берган интервьюсида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов.Ташқи ишлар вазири айтишига кўра, муносабатларнинг бу қадар ривожланишига асос Шавкат Мирзиёевнинг Россияга 2017 йилдаги ҳамда Владимир Путиннинг Ўзбекистонга 2018 йилда бўлиб ўтган ташрифлари бўлган. Ушбу учрашувлар доирасида стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик муносабатларига мустаҳкам асос яратилган.Биринчидан, бугунги кунда ҳамкорликнинг сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар, технологик, таълим ва тиббиёт соҳаларидаги умумий кун тартиби тузилган.Иккинчидан, давлат раҳбарлари орасида ўзаро ишончнинг юқори даражасига эришилган. Бизнинг муносабатлар қўшничилик ва ўзаро ҳурматга асосланган бўлиб, унинг руҳи жамиятларимизга вертикал ва горизонтал йўналишларда сингиб бормоқда.Айтиш жоизки сўнгги йилларда томонлар маданий-гуманитар алоқаларга катта эътибор қаратишмоқда ва ушбу алоқадар бошқа соҳаларда ҳам муносабатлар ривожланиши учун мақбул шароит яратмоқда.Ундан ташқари бугунги кунда Россия – Ўзбекистон муносабатлари миллий ва ҳудудий хавфсизлик муаммолари билан боғлиқ муҳим стратегик йўналишга эга. Ўз навбатида бу ҳам ўзаро ишончнинг юқори даражасини исботлайди.Хулоса қилиб айтганда, бизнинг алоқаларимиз мутлақ янги даражага кўтарилди. Амалий нуқтаи назардан бизнинг стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик муносабатларимиз муайян мазмун билан тўлдириб борилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0b/17/15461564_68:0:2799:2048_1920x0_80_0_0_3c0cc62b0b1f0307465249e3977191cc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, абдулазиз камилов, владимир путиннинг ўзбекистонга давлат ташрифи, самарқандда валдай клубининг х осиё анжумани, рус тили
сиёсат, шавкат мирзиёев, абдулазиз камилов, владимир путиннинг ўзбекистонга давлат ташрифи, самарқандда валдай клубининг х осиё анжумани, рус тили
Ўзбекистон - Россия муносабатлари ривожланиш чўққисига чиқди – Камилов
14:37 29.10.2021 (янгиланди: 14:47 29.10.2021) Россия ва Ўзбекистон президентларининг ўзаро ишончли муносабатлари икки давлат орасида сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар, технологик, таълим ва тиббиёт соҳаларида чуқур ҳамкорлик ўрнатилишига олиб келди.
ТОШКЕНТ, 29 окт – Sputnik. Ўзбекистон ва Россия муносабатлари сўнгги йилларда ҳақиқатан юқори даражага кўтарилди, деди "Россия 24" телеканалига берган интервьюсида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов.
“Биринчи навбатда қайд этиш жоизки, бугун Ўзбекистон - Россия муносабатлари ўзининг ривожланиш чўққисига чиққан. Икки давлат муносабатлари тарихида олдин бунақаси бўлмаган”, - дея қайд этди Камилов.
Ташқи ишлар вазири айтишига кўра, муносабатларнинг бу қадар ривожланишига асос Шавкат Мирзиёевнинг Россияга 2017 йилдаги ҳамда Владимир Путиннинг Ўзбекистонга 2018 йилда бўлиб ўтган ташрифлари бўлган. Ушбу учрашувлар доирасида стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик муносабатларига мустаҳкам асос яратилган.
Биринчидан, бугунги кунда ҳамкорликнинг сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар, технологик, таълим ва тиббиёт соҳаларидаги умумий кун тартиби тузилган.
Иккинчидан, давлат раҳбарлари орасида ўзаро ишончнинг юқори даражасига эришилган. Бизнинг муносабатлар қўшничилик ва ўзаро ҳурматга асосланган бўлиб, унинг руҳи жамиятларимизга вертикал ва горизонтал йўналишларда сингиб бормоқда.
Айтиш жоизки сўнгги йилларда томонлар маданий-гуманитар алоқаларга катта эътибор қаратишмоқда ва ушбу алоқадар бошқа соҳаларда ҳам муносабатлар ривожланиши учун мақбул шароит яратмоқда.
Ўзбекистонда 15та Россия ОТМларининг филиаллари фаолият юритмоқда, рус тилини ўрганиш марказлари яратилмоқда, маданий марказларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилмоқда. Бу билан маданиятларимизни ўзаро бойитиш учун шароит яратилмоқда.
Россия президентининг 2023 йилни “Рус тилини МДҲда миллатлараро мулоқот тили” йили деб эълон қилиш ташаббуси Ўзбекистонда катта қизиқиш билан кутиб олинди.
Бу соҳада Ўзбекистон катта тажрибага эга, масалан 70-йилларда Тошкентда “Рус тили – миллатлар дўстлиги ва ҳамкорлиги тили” мавзусида илмий-академик давралар иштирокида улкан форум бўлиб ўтган эди. Биз таклиф қилинган тадбирларда катта қизиқиш билан иштирок этамиз.
Ундан ташқари бугунги кунда Россия – Ўзбекистон муносабатлари миллий ва ҳудудий хавфсизлик муаммолари билан боғлиқ муҳим стратегик йўналишга эга. Ўз навбатида бу ҳам ўзаро ишончнинг юқори даражасини исботлайди.
Хулоса қилиб айтганда, бизнинг алоқаларимиз мутлақ янги даражага кўтарилди. Амалий нуқтаи назардан бизнинг стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик муносабатларимиз муайян мазмун билан тўлдириб борилмоқда.