Тошкент бозорларида нархлар шаффоф бўлади - янги тизим ҳақида тафсилотлар

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишОвощи
Овощи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.10.2021
Oбуна бўлиш
"Бозор нархи" ахборот тизими 2021 йилнинг 1 ноябридан бошлаб, тажриба тариқасида Тошкент шаҳрининг барча деҳқон бозорларида амалиётга жорий этилади.
ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимининг пойтахт бозорлари ва савдо шохобчаларидаги асосий товарлар бўйича нархларни мониторинг қилишга мўлжалланган "Бозор нархи" ахборот тизимини ишлаб чиқиш борасидаги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, "Рақамли ривожланиш департаменти" МЧЖ томонидан Тошкент шаҳрида бозорлар ва савдо шохобчаларида асосий товарлар бўйича нархларни мониторинг қилиш бўйича "Бозор нархи" ахборот тизими ишлаб чиқилган.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.12.2020
Мирзиёев бозорларда нарх-наво спекуляциясининг қатъий олдини олиш вазифасини қўйди
"Бозор нархи" ахборот тизими 2021 йилнинг 1 ноябридан бошлаб, тажриба тариқасида Тошкент шаҳрининг барча деҳқон бозорларида амалиётга жорий этилади.
"Рақамли ривожланиш департаменти" МЧЖ ва "Муниципал активларни бошқариш маркази" ДУКка қуйидаги вазифалар юкланган:
2021 йил 25 октябрга қадар "Бозор нархи" ахборот тизимини Тошкент шаҳрининг барча деҳқон бозорларида фойдаланиш имконини ярацин ва узлуксиз ишлашини таъминлаш;
"Бозор нархи" ахборот тизимидан фойдаланишда электрон ахборотлар хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш;
"Бозор нархи" ахборот тизимидан фойдаланувчиларга 3 кун муддатда амалий семинар ташкил этиб, тизимдан фойдаланиш ва маълумотларни киритиш билан боғлиқ масалаларни батафсил тушунтириш.
Асосий маҳсулотлар рўйхатига 33 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари киритилган, уларнинг орасида гўшт, балиқ, тухум, ун, мева ва сабзавотлар бор. Қайд этилишича, ҳар бир бозорга оператор бириктирилади ва тизимга озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари ҳақида маълумот киритиб борилади.
Бириктирилган ходимлар тегишли иш жойи ҳамда компьютер техникалари билан таъминланади.
Янгиликлар лентаси
0