https://sputniknews.uz/20211029/narbaeva-va-matvienko-telefon-orqali-muloqot-qildi-21151956.html
Нарбаева ва Матвиенко телефон орқали мулоқот қилди
Нарбаева ва Матвиенко телефон орқали мулоқот қилди
Sputnik Ўзбекистон
Мулоқотда парламентлараро муносабатлар, шунингдек, ўзаро ҳамкорликнинг янги йўналишларини қамраб оладиган Ўзбекистон-Россия алоқаларни мустаҳкамлаш... 29.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-29T14:26+0500
2021-10-29T14:26+0500
2023-04-05T18:34+0500
сиёсат
ўзбекистон
валентина матвиенко
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1253/46/12534652_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_03f39268ee94c6aaec474e2be982a97d.jpg
ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаеванинг Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.Томонлар парламентлараро муносабатлар, шунингдек, ўзаро ҳамкорликнинг янги йўналишларини қамраб оладиган Ўзбекистон-Россия алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларига урғу берди.13-15 октябрь кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтган Учинчи Евроосиё аёллар форуми якунлари ва россиялик сенаторларнинг Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш миссиялари таркибидаги, шу жумладан, МДҲ Парламентлараро Ассамблеясидан халқаро кузатувчилар гуруҳидаги фаолияти якунлари муҳокама этилди.Россиялик кузатувчиларнинг Ўзбекистон президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида фаол иштирок этгани учун миннатдорлик билдирилди.Шунингдек, томонлар Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ҳамда меҳнат миграцияси, таълим ва парламентлараро ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама этилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши ўртасидаги ҳамкорлик бўйича Парламентлараро комиссиянинг олтинчи мажлиси якунларини юқори баҳоладилар.Икки мамлакат ўртасидаги ишончли ва мунтазам мулоқот кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
https://sputniknews.uz/20211025/putin-mirziyoevni-tabrikladi--21079018.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1253/46/12534652_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_535af5c13b61cb49cec97ebf9614cc8d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, валентина матвиенко, россия
сиёсат, ўзбекистон, валентина матвиенко, россия
Нарбаева ва Матвиенко телефон орқали мулоқот қилди
14:26 29.10.2021 (янгиланди: 18:34 05.04.2023) Мулоқотда парламентлараро муносабатлар, шунингдек, ўзаро ҳамкорликнинг янги йўналишларини қамраб оладиган Ўзбекистон-Россия алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларига урғу берди.
ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаеванинг Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Томонлар парламентлараро муносабатлар, шунингдек, ўзаро ҳамкорликнинг янги йўналишларини қамраб оладиган Ўзбекистон-Россия алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларига урғу берди.
13-15 октябрь кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтган Учинчи Евроосиё аёллар форуми якунлари ва россиялик сенаторларнинг Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш миссиялари таркибидаги, шу жумладан, МДҲ Парламентлараро Ассамблеясидан халқаро кузатувчилар гуруҳидаги фаолияти якунлари муҳокама этилди.
Россиялик кузатувчиларнинг Ўзбекистон президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида фаол иштирок этгани учун миннатдорлик билдирилди.
Шунингдек, томонлар Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ҳамда меҳнат миграцияси, таълим ва парламентлараро ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама этилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши ўртасидаги ҳамкорлик бўйича Парламентлараро комиссиянинг олтинчи мажлиси якунларини юқори баҳоладилар.
Икки мамлакат ўртасидаги ишончли ва мунтазам мулоқот кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.