Мирзиёев учун неча киши овоз бергани маълум бўлди

© Sputnik / Дильшода РахматоваПодсчет голосов
Подсчет голосов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.10.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президент сайловларида жами 20,1 млн. сайловчидан 16, 2 млн. нафари иштирок этган, улардан 421 минг нафари - муддатидан олдин.
ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Марказий Сайлов комиссияси 24 октябрда бўлиб ўтган президент сайловида жами неча киши овоз берганини маълум қилди. Sputnik мухбири хабарига асосан.
Овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг умумий сони – 16 212 343 нафар. Улардан муддатидан олдин овоз берганлар 421 176 киши.
Ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар сони қуйидагича:
Шавкат Мирзиёев — 12 988 964 киши (80,12 %);
Мақсуда Ворисова— 1 075 016 нафар (6,63 %);
Алишер Қодиров — 888 515 (5,48 %);
Нарзулло Обломурадов — 670 641 нафар (4,14 %);
Баҳром Абдуҳалимов— 549 766 нафар (3,39 %).
Хабарда айтилишига кўра, Ўзбекистон Республикаси бўйича сайловчиларнинг умумий сони – 20 158 907 нафар. Сайлов участкаларига етказиб берилган бюллетенлар сони 20 259 701та.
Сайлов бюллетенларини олган сайловчилар сони – 16 212 343 нафар, лекин шундан фойдаланилмаган ёки бузиб қўйиб бекор қилинган сайлов бюллетенларининг умумий сони 4 047 358 та.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти сайловининг дастлабки натижалари 25 октябрь куни эълон қилинган эди. Ўзбекистон қонунчилигига кўра, Марказий сайлов комиссиясининг қарори сайловдан кейин 10 кун ичида қабул қилиниши керак.
Янгиликлар лентаси
0