Тошкент давлат техника университети ҳудудида ёнғин рўй берди

© Unsplash / Adam Wilson Пожар, иллюстративное фото
Пожар, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2021
Oбуна бўлиш
Ҳодиса оқибатида аҳоли ва талабалар жабрланмаган
ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Тошкент давлат техника университетининг ошхонасида кучли ёнғин чиқди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Ёнғин ҳақидаги хабар бугун, 28 октябрь куни, соат 13:50 да шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
ФВВ маълумотига қараганда, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 13:50 да етиб борган. Ёнғин соат 14:03 да қуршаб олинган ва соат 14:09 да бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида ошхонанинг тахминан 120 кв.м. майдони ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0