https://sputniknews.uz/20211028/ozbekistonda-kovidning-xavfliroq-ay42-shtammi-tarqalishi-xavfi-bormi-21131262.html
Ўзбекистонда ковиднинг хавфлироқ “АY.4.2” штамми тарқалиши хавфи борми?
Ўзбекистонда ковиднинг хавфлироқ “АY.4.2” штамми тарқалиши хавфи борми?
Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус қўзғатувчиси бўлган SARS-CoV-2 вируси вақт ўтиши билан янгиланиб, атроф-муҳитга мослашиб бормоқда. 28.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-28T11:59+0500
2021-10-28T11:59+0500
2021-10-28T11:59+0500
жамият
covid-19 умумжаҳон пандемияси
нурмат отабеков
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
ўзбекистонда аҳолини covid-19га қарши эмлаш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/15/21005565_0:100:1921:1180_1920x0_80_0_0_462e073c9c7dba1c085f5dbe4cb8f9a2.jpg
ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Коронавируснинг янги хавфлироқ “АY.4.2” штамми қатор давлатлар аниқланди. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари Нурмат Отабеков бу штаммнинг Ўзбекистонга қанчалик кириб келиши ва аҳоли орасида тарқалиш хавфи борлиги, унга қарши курашиш учун қандай имкониятлар мавжудлиги ҳақида маълум берди.Унинг сўзларига кўра, коронавирус қўзғатувчиси бўлган SARS-CoV-2 вируси вақт ўтиши билан янгиланиб, атроф-муҳитга мослашиб бормоқда. Баъзи тадқиқотчилар SARS-CoV-2нинг 5000 тадан 7000 тагача бўлган мутацияга учраган шакли борлигини айтишмоқда.Отабеков фуқаролар орасида “менга вирус юқмайди”, “мен ўтган йили касалланганман”, "энди касал бўлмайман", деб юрганлар янги, кучли, одам организмига мослашган штаммларга йўлиқиши эҳтимоли борлигини таъкидлади.Мутахассис дунё олимлари томонидан яратилаётган вакциналар вирус штаммларининг асосида турган SARS-CoV-2га қарши ишлашини маълум қилди. Вирус мутацияга учраган тақдирда ҳам, вакцинанинг ҳимояловчи хусусияти сақланиб қолади.ССВ маълумотларига кўра, 2021 йил 27 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 184 905 нафарни ташкил этмоқда. Шулардан жами 180 591 нафари соғайиб кетган. 1316 бемор вирус қурбонига айланган.Мамлакатда жами 25,6 миллион дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилган.
https://sputniknews.uz/20210927/olimlar-koronavirus-sababli-umr-korish-davomiyligi-keskin-pasayganligini-aniqladi-20667969.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/15/21005565_106:0:1813:1280_1920x0_80_0_0_f5a507035d7f7c18833e51f200a351b9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, covid-19 умумжаҳон пандемияси, нурмат отабеков, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), ўзбекистонда аҳолини covid-19га қарши эмлаш
жамият, covid-19 умумжаҳон пандемияси, нурмат отабеков, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), ўзбекистонда аҳолини covid-19га қарши эмлаш
Ўзбекистонда ковиднинг хавфлироқ “АY.4.2” штамми тарқалиши хавфи борми?
Коронавирус қўзғатувчиси бўлган SARS-CoV-2 вируси вақт ўтиши билан янгиланиб, атроф-муҳитга мослашиб бормоқда.
ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Коронавируснинг янги хавфлироқ “АY.4.2” штамми қатор давлатлар аниқланди. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари Нурмат Отабеков бу штаммнинг Ўзбекистонга қанчалик кириб келиши ва аҳоли орасида тарқалиш хавфи борлиги, унга қарши курашиш учун қандай имкониятлар мавжудлиги ҳақида
маълум берди. Унинг сўзларига кўра, коронавирус қўзғатувчиси бўлган SARS-CoV-2 вируси вақт ўтиши билан янгиланиб, атроф-муҳитга мослашиб бормоқда. Баъзи тадқиқотчилар SARS-CoV-2нинг 5000 тадан 7000 тагача бўлган мутацияга учраган шакли борлигини айтишмоқда.
Отабеков фуқаролар орасида “менга вирус юқмайди”, “мен ўтган йили касалланганман”, "энди касал бўлмайман", деб юрганлар янги, кучли, одам организмига мослашган штаммларга йўлиқиши эҳтимоли борлигини таъкидлади.
Мутахассис дунё олимлари томонидан яратилаётган вакциналар вирус штаммларининг асосида турган SARS-CoV-2га қарши ишлашини маълум қилди. Вирус мутацияга учраган тақдирда ҳам, вакцинанинг ҳимояловчи хусусияти сақланиб қолади.
“Коронавируснинг қайси штаммига қарши курашишдан қатъи назар, оммавий иммунитет шакллантирилса, касалликни енгиб ўтиш мумкин. Биз хасталик қўзғатувчисини биламиз. Унинг профилактикасидан хабардормиз. Энг асосийси, бизда вирусга қарши асосий қурол бўлган вакциналарнинг бир неча турлари захираси шакллантирилган. Шундай экан, аҳолимиздан бирдамлик билан вакцинация жараёнларига эътиборли бўлишни сўраб қоламиз”, - дея хулоса қилди Нурмат Отабеков.
ССВ
маълумотларига кўра, 2021 йил 27 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 184 905 нафарни ташкил этмоқда. Шулардан жами 180 591 нафари соғайиб кетган. 1316 бемор вирус қурбонига айланган.
Мамлакатда жами 25,6 миллион дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилган.