https://sputniknews.uz/20211028/ozbekiston-va-rossiya-temir-yol-orqali-mahsulot-etkazib-berishni-1-mln-tonnaga-etkazmoqchi-21141943.html
Ўзбекистон ва Россия темир йўл орқали маҳсулот етказиб беришни 1 млн тоннага етказмоқчи
Ўзбекистон ва Россия темир йўл орқали маҳсулот етказиб беришни 1 млн тоннага етказмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Сардор Умурзаков Максим Решетников ҳамраислигида Ўзбекистон ва Россия ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди. 28.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-28T18:44+0500
2021-10-28T18:44+0500
2023-04-05T18:34+0500
иқтисод
ўзбекистон
ҳамкорлик
мева-сабзавот
сардор умурзаков
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/0a/20024218_0:172:3025:1874_1920x0_80_0_0_814ca776af9ec26f97d0988ae3241e6d.jpg
ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Ўзбекистон ва Россия темир йўл орқали маҳсулот етказиб беришни 2030 йилга бориб 1 млн тоннагача етказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро йиғилишида маълум қилди.Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ва Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников ҳамраислигида ўтказилган йиғилишда ўзаро савдони ривожлантиришнинг ижобий тенденциялари муҳокама қилинди.Бу борада ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича улкан имкониятлар борлиги қайд этилди. Жумладан, совутгичли вагонлардан ташкил топган темир йўл поездларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жадал етказиб бериш бўйича “Агроэкспресс” лойиҳаси Ўзбекистон-Россия савдосини ривожлантириш драйверига айланиши мумкин.Лойиҳа доирасида Ўзбекистондан янги узилган мева ва сабзавотларни биринчи марта етказиб бериш жорий йилнинг ноябрь ойи ўрталарига режалаштирилган.Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон 624,9 млн долларлик 1,1 млн тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган. Шундан 289 минг тоннаси Россияга жўнатилган.
https://sputniknews.uz/20210927/rossiya-va-ozbekiston-ortasidagi-agroekspress-noyabr-oyida-yolga-qoyiladi-20659396.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/0a/20024218_148:0:2877:2047_1920x0_80_0_0_e0547d121f9a61672a4eac55bc631b7b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, ҳамкорлик, мева-сабзавот, сардор умурзаков, россия
иқтисод, ўзбекистон, ҳамкорлик, мева-сабзавот, сардор умурзаков, россия
Ўзбекистон ва Россия темир йўл орқали маҳсулот етказиб беришни 1 млн тоннага етказмоқчи
18:44 28.10.2021 (янгиланди: 18:34 05.04.2023) Сардор Умурзаков Максим Решетников ҳамраислигида Ўзбекистон ва Россия ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Ўзбекистон ва Россия темир йўл орқали маҳсулот етказиб беришни 2030 йилга бориб 1 млн тоннагача етказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро йиғилишида
маълум қилди. Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ва Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников ҳамраислигида ўтказилган йиғилишда ўзаро савдони ривожлантиришнинг ижобий тенденциялари муҳокама қилинди.
Бу борада ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича улкан имкониятлар борлиги қайд этилди. Жумладан, совутгичли вагонлардан ташкил топган темир йўл поездларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жадал етказиб бериш бўйича “Агроэкспресс” лойиҳаси Ўзбекистон-Россия савдосини ривожлантириш драйверига айланиши мумкин.
Лойиҳа доирасида Ўзбекистондан янги узилган мева ва сабзавотларни биринчи марта етказиб бериш жорий йилнинг ноябрь ойи ўрталарига режалаштирилган.
“Бизнинг муштарак мақсадимиз 2030 йилга бориб мамлакатларимизга темир йўл орқали 1 млн тонна маҳсулот етказиб беришдир”, - деди Россия вазири.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон 624,9 млн долларлик 1,1 млн тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган. Шундан 289 минг тоннаси Россияга жўнатилган.