Ўзбекистон Қирғизистонда иккита мактаб қуради

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишСтроительство жилых домов
Строительство жилых домов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2021
Oбуна бўлиш
Умумтаълим мактаблари 330 ўринли бўлади. Уларни Самаркандек ва Маргун қишлоқларида бунёд этиш режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Ўзбекистон Қирғизистонда иккита мактаб бунёд этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Жўқорғи кенеши қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Ўзбекистон Боткен вилоятининг Самаркандек қишлоғида ва Лейлек вилоятининг Маргун қишлоғида иккита мактаб бунёд этишни режалаштирмоқда”, - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, умумтаълим мактаблари 330 ўринли бўлади.
Мактаб биноларини қуриш учун Маргун қишлоғида (0,30 гектар) ва Самаркандек қишлоғида (0,75 гектар) ер майдони ажратилган. Мактаблар қуриб битказилгач, Қирғизистон мулкига ўтказиб берилади.
Встреча женщин-предпринимателей Узбекистана и Кыргызстана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2021
Ўзбекистон ва Қирғизистон тадбиркор аёллари 13 миллион долларлик шартномалар имзолашди
Аввалроқ Ўзбекистон Бобур номидаги Ўш драма театрини таъмирлашга ҳисса қўшиши хабар қилинган эди.
Ўтган йилнинг декабрида Ўзбекистон кўмаги билан Қирғизистонда қурилган 200 ўринли юқумли касалликлар шифохонаси фойдаланишга топширилган эди.
Янгиликлар лентаси
0