ЖСТ Ўзбекистоннинг ташкилотга қўшилишига ёрдам беради

© AFP 2023 / FABRICE COFFRINIЛоготип ВТО
Логотип ВТО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2021
Oбуна бўлиш
ЖСТ Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиши жараёнида ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди.
ТОШКЕНТ, 28 окт - Sputnik. Жаҳон Савдо ташкилоти Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиши жараёнида ёрдам беради. Бу ҳақида 26 октябрь куни Ўзбекистон ташқи савдо ва инвестициялар вазири Сардор Умурзаковнинг ЖСТ бош директори ўринбосари Сянчэнь Чжан билан бўлиб ўтган учрашувида келишиб олинди.
Учрашувда томонлар йил охиригача ЖСТга аъзо бўлиш бўйича Ишчи гуруҳнинг 5-йиғилишини ўтказиш масалаларини муҳокама қилдилар. Ташкилот раҳбарияти ушбу тадбирни ўтказишда ва умуман Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши жараёнида ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди.
Зарур ҳужжатларни тайёрлашда ЖСТ Котибияти ва унинг халқаро экспертлари томонидан Ўзбекистонга кўрсатилаётган техник ёрдамни кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.
Учрашув якунида томонлар музокара жараёни билан боғлиқ барча масалаларни ҳал этишни жадаллаштириш юзасидан биргаликдаги ишларни фаоллаштиришга ўзаро тайёрлигини билдирдилар.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўзига фойдали бўлган халқаро иқтисодий уюшмаларга аъзо бўлишга ҳаракат қилиб келмоқда. 2017 йилда Шавкат Мирзиёев ЖСТга аъзо бўлиш бўйича саъй-ҳаракатлар бошлангани ҳақида эълон қилган эди.
Ундан ташқари 2020 йилнинг декабр ойида Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) кузатувчи мақомини олган эди. Шундан сўнг республика ЕОИИнинг барча очиқ мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган. Апрель охирида Ўзбекистон ЕОИИ Иқтисодий комиссияси (ЕИК) билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида меморандум имзолади.
Янгиликлар лентаси
0