РФ Афғонистон қўшниларини АҚШ ва НАТО кучларини ўз ҳудудига киритмасликка чақирмоқда

© Sputnik / Александр Имедашвили / Медиабанкка ўтишАмериканские солдаты
Американские солдаты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.10.2021
Oбуна бўлиш
Россия ташқи ишлар вазири АҚШнинг Афғонистондан ўз қўшинларини чиқаргач минтақада фаолликни сақлаб қолишига кескин қарши чиқди
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Россия АҚШ ва НАТО ҳарбий контингенти Афғонистон чегараларида жойлаштирилишига йўл қўймаслик тарафдори. Бу ҳақда Афғонистонга қўшни-давлатлар учрашувида РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров баёнот қилди.
"Афғонистонга қўшни-давлатларни ўз ҳудудида АҚШ ва НАТОнинг афғон заминидан чиқиб кетгач ушбу давлатларга кўчиб ўтишни режалаштираётган қўшинлари бўлишига йўл қўймасликка чақирамиз", - деган россиялик дипломат.
Московский формат консультаций по Афганистану - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2021
Толиблар Эрондаги Афғонистонга оид ТИВ раҳбарлари учрашувида иштирок этишмайди
Эслатиб ўтамиз, Афғонистондан ҳарбий контингент чиқарилгач, ғарб давлатлари минтақага қайтиш имкониятларини фаол равишда кўриб чиққан ва муҳокама қилганди.
Хусусан, АҚШ Марказий Осиё давлатлари ҳудудида қўшинларни жойлаштириш мавзусини илгари сурган. Шунингдек, сўнгги кунларда АҚШ ва Покистон ўртасида Покистонда америка аскарлари жойлаштирилиши бўйича дипломатик фаолият олиб борилаётгани ҳақида маълум бўлди.
Янгиликлар лентаси
0