https://sputniknews.uz/20211027/pedagogika-universitetida-jarohat-olgan-qizning-ahvoli--qoniqarli---ssv-21114458.html
Педагогика университетида жароҳат олган қизнинг аҳволи қониқарли - ССВ
Педагогика университетида жароҳат олган қизнинг аҳволи қониқарли - ССВ
Sputnik Ўзбекистон
Педагогика университетида ойнадан қулаш натижасида оғир жароҳатлар олган қизга шошилинч тиббий бўлими шифорлари муолажалар қилмоқда. 27.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-27T14:19+0500
2021-10-27T14:19+0500
2021-10-27T14:19+0500
жамият
жиноят
тез ёрдам машинаси
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1137/98/11379804_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_20f93f4226560e68fc0404e03b3c6dba.jpg
ТОШКЕНТ, 27 окт – Sputnik. Педагогика университетида жароҳат олган қизнинг саломатлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жиддий назоратга олинган, деб хабар қилмоқда ССВ.Жабрланувчига кататравма, қўшма жароҳат, ўнг ўтиргич ва қов суякларининг синиб силжиши, қуймуч суягининг ўнг томонда синиб қониқарли туриши, бешинчи бел умуртқаси ён ўсиғининг синиб қониқарли туриши, бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, пешона соҳаси эзилиб йиртилган жароҳати, травматик шок иккинчи даражаси ташхислари қўйилган.Бемор олиб келинганида пешона соҳасига бирламчи жарроҳлик ишлови берилиб, тикилган. Шокка қарши амалиётлар ўтказилиб, марказнинг травматология бўлимига ётқизилган. Шундан сўнг мазкур бўлимда белгиланган стандартлар асосида унда қатор терапия амалиётлари бажарилган.Шунингдек, ҳар куни жароҳатига хирургик ишлов берилган. Уч кун давомида динамикада УЗИ қилинган. Қон таҳлиллари текширилган. Қўшимча мутахассислар жалб қилинган.Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Тошкентдаги Тиббиёт университети талабаси декан хонасига кирган вақтда унга тажовуз қилингани, кейин эса иккинчи қават ойнасидан итариб тушириб юборилгани хабар қилинган эди.Айни дамда Ички ишлар вазирлиги томонидан ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи фуқаро ҳибсга олинган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1137/98/11379804_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_af874c31bd1c0ab2a0f1aa5d339423c6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, жиноят, тез ёрдам машинаси, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
жамият, жиноят, тез ёрдам машинаси, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
Педагогика университетида жароҳат олган қизнинг аҳволи қониқарли - ССВ
Педагогика университетида ойнадан қулаш натижасида оғир жароҳатлар олган қизга шошилинч тиббий бўлими шифорлари муолажалар қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 27 окт – Sputnik. Педагогика университетида жароҳат олган қизнинг саломатлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жиддий назоратга олинган, деб хабар қилмоқда ССВ.
Жабрланувчига кататравма, қўшма жароҳат, ўнг ўтиргич ва қов суякларининг синиб силжиши, қуймуч суягининг ўнг томонда синиб қониқарли туриши, бешинчи бел умуртқаси ён ўсиғининг синиб қониқарли туриши, бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, пешона соҳаси эзилиб йиртилган жароҳати, травматик шок иккинчи даражаси ташхислари қўйилган.
Бемор олиб келинганида пешона соҳасига бирламчи жарроҳлик ишлови берилиб, тикилган. Шокка қарши амалиётлар ўтказилиб, марказнинг травматология бўлимига ётқизилган. Шундан сўнг мазкур бўлимда белгиланган стандартлар асосида унда қатор терапия амалиётлари бажарилган.
Шунингдек, ҳар куни жароҳатига хирургик ишлов берилган. Уч кун давомида динамикада УЗИ қилинган. Қон таҳлиллари текширилган. Қўшимча мутахассислар жалб қилинган.
Ҳозир беморнинг динамикада аҳволи қониқарли. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг тажрибали шифокорлари томонидан муолажалар давом эттирилмоқда, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Тошкентдаги Тиббиёт университети талабаси декан хонасига кирган вақтда унга тажовуз қилингани, кейин эса иккинчи қават ойнасидан итариб тушириб юборилгани хабар қилинган эди.
Айни дамда Ички ишлар вазирлиги томонидан ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи фуқаро ҳибсга олинган.