https://sputniknews.uz/20211027/paxtakor-bosh-murabbiyi-futbol-maydonlarini-tanqid-qildi-21113212.html
“Пахтакор” бош мураббийи ҳакам ва футбол майдонларини танқид қилди
“Пахтакор” бош мураббийи ҳакам ва футбол майдонларини танқид қилди
Sputnik Ўзбекистон
Пахтакор бош мураббийи Питер Хюистра Жиззахдаги ўйиндан сўнг ҳакамликни ва футбол майдони танқид қилди. Унинг фикрга кўра, Ўзбекистонда футбол майдонларининг аҳволи жуда ёмон.
2021-10-27T13:18+0500
2021-10-27T13:18+0500
2021-10-27T13:27+0500
спорт
футбол
мураббий
стадион
пахтакор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1088/08/10880825_0:380:2049:1532_1920x0_80_0_0_8606cf831b1fab126ade3f58c18f0463.jpg
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. “Пахтакор”нинг янги бош мураббийи голландиялик Питер Хюистра Ўзбекистондаги футбол майдонларини танқид қилди, деб хабар қилмоқда ФК расмий саҳифаси.Хусусан, Жиззахда “Сўғдиёна” билан бўлиб ўтган ўйиндан сўнг, "Пахтакор" бош мураббийи унга икки нарса маъқул келмаганини айтди.Биринчиси, адашмасам икки тур олдин шу ҳакам Қўқондаги ўйинни бошқариб борганди. Уч турда иккинчи марта бир ҳакамнинг "Пахтакор"нинг сафардаги ўйинига тайинланганини тушунмадим, - деди Хюистра.Ҳакамлик умумий даражада ёмон эмас. Ҳозир VAR бор, негадир ҳамма ўйинда ҳам бу иштилмайди. Бугунги ўйинда ҳам VAR бўлганида Матичнинг голи ҳисобга олинган бўларди. VAR ҳар бир ўйинда ишлатилиши керак эди. Ҳакам мухлисларнинг реакциясига боғланиб қолди, мезбон футболчилари йиқилса мухлислар таъсири остида ҳакам жарима зарбаларини бериб ташлади.Майдонлар Суперлига юзи ҳисобланади. Буни ҳал қилиш керак эди. Ўтган мавсум майдонлар ҳолати яхши эди, аммо бир йил ичида нима бўлди-ки биз охирги пайтларда сафарда фақат ёмон майдонда ўйнаяпмиз. Агар мен ишлаётган клубда шундай майдон бўлганида ўзимни ноқулай ҳис қилган бўлардим. Яхши майдонлар иқтидорли футболчиланинг ўсиб боришига ёрдам беради. Бундай майдонларда ёш футболчилар ўсмайди."Турон" мисолида бир гапни айтмоқчиман, улар барча шароитларни яратишган, майдони ҳам ажойиб. Бу жамоа нега кўп очко жамғармаяпти, биласизми? Сабаби улар сафарга боришади ва ёмон майдонда ўйнашади, - деди Хюистра.Эслатиб ўтамиз, Питер Хюистра "Пахтакор"га 2021 йил январидан бошлаб етакчилик қилиб келмоқда. 2017йилдан буён у жамоа бош мураббийи Шоты Арвеладзенинг ёрдамчиси лавозимида ишлаб келган.
https://sputniknews.uz/20210811/moynoqda-futbol-oyini-vaqtida-katta-janjal-yuzaga-keldi-20033425.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1088/08/10880825_0:188:2049:1724_1920x0_80_0_0_5728b6fd7c6d61cf638e71909bbc92d7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
пахтакор, питер хюистра, футбол майдони, ҳакамлик
пахтакор, питер хюистра, футбол майдони, ҳакамлик
“Пахтакор” бош мураббийи ҳакам ва футбол майдонларини танқид қилди
13:18 27.10.2021 (янгиланди: 13:27 27.10.2021) Питер Хюистра айтишига кўра, сифатли футбол майдони бўлмаса, чиройли ўйин бўлмайди ва мухлислар хафа бўлишади.
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. “Пахтакор”нинг янги бош мураббийи голландиялик Питер Хюистра Ўзбекистондаги футбол майдонларини танқид қилди, деб
хабар қилмоқда ФК расмий саҳифаси.
Хусусан, Жиззахда “Сўғдиёна” билан бўлиб ўтган ўйиндан сўнг, "Пахтакор" бош мураббийи унга икки нарса маъқул келмаганини айтди.
Биринчиси, адашмасам икки тур олдин шу ҳакам Қўқондаги ўйинни бошқариб борганди. Уч турда иккинчи марта бир ҳакамнинг "Пахтакор"нинг сафардаги ўйинига тайинланганини тушунмадим, - деди Хюистра.
Ҳакамлик умумий даражада ёмон эмас. Ҳозир VAR бор, негадир ҳамма ўйинда ҳам бу иштилмайди. Бугунги ўйинда ҳам VAR бўлганида Матичнинг голи ҳисобга олинган бўларди. VAR ҳар бир ўйинда ишлатилиши керак эди. Ҳакам мухлисларнинг реакциясига боғланиб қолди, мезбон футболчилари йиқилса мухлислар таъсири остида ҳакам жарима зарбаларини бериб ташлади.
Иккинчиси жуда ҳам ёмон майдон. Бу шунчаки ёмон эмас, жуда ва жуда ёмон ҳолатдаги майдон! Ўхшатишимиз қўпол чиқар, аммо Нидерландияда бундай майдонга итларни ҳам сайрга олиб чиқишмайди! Мухлислар биринчи ва иккинчи ўриндаги жамоалар иштирокидаги ўйинда чиройли футбол кўрмадик деб эътироз билдириши мумкин, лекин аввал майдонга боқиш керак. Сифатли футбол нега бўлмаганини майдон айтиб турибди. Майдон бўлмаса ҳеч қачон сифатли футбол ва футболнинг ўсиши бўлмайди! Умид қиламанки, бу борада ишлар амалга ошириб борилади.
Майдонлар Суперлига юзи ҳисобланади. Буни ҳал қилиш керак эди. Ўтган мавсум майдонлар ҳолати яхши эди, аммо бир йил ичида нима бўлди-ки биз охирги пайтларда сафарда фақат ёмон майдонда ўйнаяпмиз. Агар мен ишлаётган клубда шундай майдон бўлганида ўзимни ноқулай ҳис қилган бўлардим. Яхши майдонлар иқтидорли футболчиланинг ўсиб боришига ёрдам беради. Бундай майдонларда ёш футболчилар ўсмайди.
"Турон" мисолида бир гапни айтмоқчиман, улар барча шароитларни яратишган, майдони ҳам ажойиб. Бу жамоа нега кўп очко жамғармаяпти, биласизми? Сабаби улар сафарга боришади ва ёмон майдонда ўйнашади, - деди Хюистра.
Эслатиб ўтамиз, Питер Хюистра "Пахтакор"га 2021 йил январидан бошлаб етакчилик қилиб келмоқда. 2017йилдан буён у жамоа бош мураббийи Шоты Арвеладзенинг ёрдамчиси лавозимида ишлаб келган.