https://sputniknews.uz/20211027/pavel-durov-telegram-21108099.html
Павел Дуров Telegram’даги ўзгаришларни анонс қилди
Павел Дуров Telegram’даги ўзгаришларни анонс қилди
Sputnik Ўзбекистон
Катта каналларда телеграмнинг расмий рекламалари чоп этила бошланади, бундай рекламалар фақатгина барча янги хабарлар кўрилганидан сўнг пайдо бўлади 27.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-27T10:20+0500
2021-10-27T10:20+0500
2021-10-27T10:35+0500
дунёда
телеграмм
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/623/29/6232956_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_ef57f94f2e3291d04c7d549d3d4becd7.jpg
ТОШКЕНТ, 27 окт – Sputnik. Тез орада Telegram ижтимоий тармоғи ўзининг расмий рекламаларини кўрсатишни бошлайди. Бу ҳақда Telegram асосчиси Павел Дуров ўзининг расмий саҳифасида хабар берди.Дуров бу янгиликни тармоқ фойдаланувчиларига минимал таъсир кўрсатишига ва фақатгина баъзи фойдаланувчилар буни сезишлари мумкинлигига ишонтирди. У шундай деб ўйлашининг учта сабабларини ҳам кўрсатиб ўтди.Иккинчи сабаб, рекламаларни намойишларида шахсий маълумотлар эълон қилинмайди. Фойдаланувчиларнинг махфийлиги биринчи ўринда туради. Реклама хабарларининг мазмуни фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларига эмас, балки фақат улар кўрадиган каналлар мавзуларига боғлиқ бўлади.Учинчи сабаб, расмий реклама хабарлар Telegram’да тиқиштирилмаслигини айтиб ўтди. Уларда ташқи ҳаволалар ёки ортиқча расмларсиз фақат қисқа матнларга рухсат берилади. Бундай хабарлар фақатгина каналдаги барча янги хабарларни кўргандан кейин пайдо бўлиши мумкин.“Ҳозирги кундаги рекламалар Telegram каналларининг эгалари томонидан чоп этилмоқда. Жорий қилинаётган расмий реклама хабарлари фойдаланувчилар учун ортиқча оғирлик туғдирмайди, бундай рекламалардан тушган маблағлар Telegram фойдаланувчилари учун текин ва чегараланмаган хизматларни ривожлантириш учун хизмат қилади”, дея якунлади Павел Дуров.
https://sputniknews.uz/20200508/Pavel-Durov-Kremniy-vodiysiga--kchib-tmaslik-uchun-7ta-sababni-aytdi-14087202.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/623/29/6232956_150:0:1050:675_1920x0_80_0_0_5af34c9d89641f736cb009c52e33cfaa.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
telegram телеграм павел дуров pavel durov telegram yangiliklari reklama
telegram телеграм павел дуров pavel durov telegram yangiliklari reklama
Павел Дуров Telegram’даги ўзгаришларни анонс қилди
10:20 27.10.2021 (янгиланди: 10:35 27.10.2021) Катта каналларда телеграмнинг расмий рекламалари чоп этила бошланади, бундай рекламалар фақатгина барча янги хабарлар кўрилганидан сўнг пайдо бўлади
ТОШКЕНТ, 27 окт – Sputnik. Тез орада Telegram ижтимоий тармоғи ўзининг расмий рекламаларини кўрсатишни бошлайди. Бу ҳақда Telegram асосчиси Павел Дуров ўзининг расмий саҳифасида
хабар берди.
Дуров бу янгиликни тармоқ фойдаланувчиларига минимал таъсир кўрсатишига ва фақатгина баъзи фойдаланувчилар буни сезишлари мумкинлигига ишонтирди. У шундай деб ўйлашининг учта сабабларини ҳам кўрсатиб ўтди.
Биринчи сабаб, Telegram, чатлар рўйхатида, шахсий ёзишмалар ва гуруҳларда рекламаларни кўрсатмасликка ваъда берди. "Реклама фақат йирик каналларга таъсир қилади – бундай каналлардаги реклама, қўллаб-қувватлаш ва сервислар Telegram учун катта юк бўлмоқда", – дея қўшимча қилди компания раҳбари.
Иккинчи сабаб, рекламаларни намойишларида шахсий маълумотлар эълон қилинмайди. Фойдаланувчиларнинг махфийлиги биринчи ўринда туради. Реклама хабарларининг мазмуни фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларига эмас, балки фақат улар кўрадиган каналлар мавзуларига боғлиқ бўлади.
Учинчи сабаб, расмий реклама хабарлар Telegram’да тиқиштирилмаслигини айтиб ўтди. Уларда ташқи ҳаволалар ёки ортиқча расмларсиз фақат қисқа матнларга рухсат берилади. Бундай хабарлар фақатгина каналдаги барча янги хабарларни кўргандан кейин пайдо бўлиши мумкин.
“Ҳозирги кундаги рекламалар Telegram каналларининг эгалари томонидан чоп этилмоқда. Жорий қилинаётган расмий реклама хабарлари фойдаланувчилар учун ортиқча оғирлик туғдирмайди, бундай рекламалардан тушган маблағлар Telegram фойдаланувчилари учун текин ва чегараланмаган хизматларни ривожлантириш учун хизмат қилади”, дея якунлади Павел Дуров.