Ўн минг нафар мигрантларни ишга қабул қилиш бўйича битим тафсилотлари маълум бўлди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишМигранты
Мигранты  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.10.2021
Oбуна бўлиш
Россия қурилиш вазирлиги 10 минг вакцина олган мигрантларни пилот кўринишидаги лойиҳасига олмоқчи. Бундан ташқари, ўзбекистонлик қишлоқ хўжалиги мутахассисларига ҳам талаб юқори
ТОШКЕНТ, 27 окт – Sputnik. Россия ва Ўзбекистон ҳукумат даражасида россиялик иш берувчиларни талабларга жавоб берадиган меҳнат ресурслари билан таъминлаш чораларини кўришмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон фуқароларини ҳақ-ҳуқуқлари поймол бўлмаслиги олди олинмоқда.
Бу масалаларни ечиш йўлида Россия савдо саноат палатаси президенти Сергей Катырин, Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов ва савдо саноат палатаси раҳбари Адҳам Икромовлар уч томонлама битимга имзо чекдилар.
Граждане Узбекистана в аэропорту - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.10.2021
Мигрантлар диққатига: Россияга кириш мақсадини давлатдан чиқмай ўзгартириш мумкин бўлади
Мазкур битимга кўра қўйидаги йўналишларда ҳамкорлик олиб бориш кўзда тутилган:
- Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги миграция ва меҳнат қонунчилигини, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва суд таҳлил қилиш;
- меҳнат миграциясидаги процесслар ва ишчиларни ёллашдаги ташкилий жараёнлар, шу жумладан россиялик иш берувчиларнинг хорижий меҳнат ресурсларига бўлган эҳтиёжларини мониторинг қилиш;
- жўнашгача тайёргарлик давридаги самарадорликни ошириш, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари – ишчиларни талаб қилинадиган касблар бўйича касбий тайёрлаш ва сертификатлаштириш дастурларини, ташкил этиш ва уларнинг ишга қабул қилиш тартиби;
Иностранные граждане получают трудовой патент в Едином миграционном центре Московской области. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2021
Мигрантларга бериладиган ID-карталарда қандай маълумотлар сақланади?
- уюшган ишга қабул қилиш жараёнида иш берувчилар ва ходимларга ҳамроҳлик қилиш, шу жумладан номзодларни потенциал иш берувчининг меҳнат ва яшаш шароитлари тўғрисида хабардор қилинишини таъминлаш;
- меҳнат миграцияси масалаларини ҳал қилишда ва санитария-эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашуви ва чекловчи чоралар, шу жумладан, коронавирус инфекцияси (СOVID-19) тарқалиши шароитида ишга қабул қилишнинг ташкилий механизмларини жорий этишда кўмаклашиш;
- меҳнат миграцияси соҳасида замонавий рақамли технологиялар ва ахборот воситаларини жорий этиш;
- меҳнат миграцияси соҳасида мутахассисларнинг кадрлар салоҳиятини ривожлантириш;
Эслатиб ўтамиз, сал авварлоқ Россиянинг турли ҳудудларига 10 минг нафар кишига ишлар таклиф қилинаётганлиги хақида хабар берилганди.
Янгиликлар лентаси
0