https://sputniknews.uz/20211026/rossiya-mdh-bilan-shaxsiy-malumot-almashish-togrisidagi-shartnomani-ratifikatsiya-qildi-21103984.html
Россия МДҲ давлатлари билан шахсий маълумот алмашади
Россия МДҲ давлатлари билан шахсий маълумот алмашади
Sputnik Ўзбекистон
Россия ҳамдўстлик давлатлари билан фуқаролик, судланганлик, мол-мулк ва бошқ шахсий маълумотларни ўзаро алмашиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилди.
2021-10-26T20:34+0500
2021-10-26T20:34+0500
2021-10-26T22:33+0500
россия
ратификация
мдҳ
фуқаролик
миграция
шахсни ушлаш
россия давлат думаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/13/16044935_0:935:2010:2066_1920x0_80_0_0_4999dab6c842d70a28817f15122689e0.jpg
ТОШКЕНТ, 26 окт - Sputnik. Россия Давлат Думаси МДҲ давлатлари билан шахсий маълумот алмашиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилди.Ушбу шартномага қўшилган давлатлар, ўзаро қуйидаги маълумотлар билан алмашиш ҳуқуқига эга бўлади:Маълумот алмашиш учун бир давлатнинг ваколатли органи иккинчи томонга ёзма равишда сўровнома юборади. Иккинчи давлат ушбу сўровномага икки ой ичида жавоб қайтариши керак.Сўровнома олган давлат, ушбу маълумот унинг суверенитетига, хавфсизлигига зарар етказади ёки шахсни диний, миллий белгисига кўра таъқиб қилади деб ҳисоблаган тақдирда – сўровномага жавоб бермаслик ҳуқуқига эга. Ҳар ҳолда, бундай сўровни олган томон унинг махфийлигини таъминлаш учун жавобгар бўлади.Эслатиб ўтамиз, МДҲ давлатлари орасида ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва шахсий ахборот алмашиш тўғрисидаги шартнома 2020 йилнинг 18 декабрида имзоланган эди. Шартнома 3та давлат томонидан ратификация қилинганидан сўнг кучга киради ва чекланмаган муддатга амал қилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/13/16044935_0:747:2010:2255_1920x0_80_0_0_5e0022cffc18851a3032824405a738a8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, мдҳ, фуқаролик, судланганлик, мол-мулк
россия, мдҳ, фуқаролик, судланганлик, мол-мулк
Россия МДҲ давлатлари билан шахсий маълумот алмашади
20:34 26.10.2021 (янгиланди: 22:33 26.10.2021) Россия ҳамдўстлик давлатлари билан фуқаролик, судланганлик, мол-мулк ва бошқ шахсий маълумотларни ўзаро алмашиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилди.
ТОШКЕНТ, 26 окт - Sputnik. Россия Давлат Думаси МДҲ давлатлари билан шахсий маълумот алмашиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилди.
Ушбу шартномага қўшилган давлатлар, ўзаро қуйидаги маълумотлар билан алмашиш ҳуқуқига эга бўлади:
Фуқаролик бор/йўғлиги ҳақида; Доимий/вақтинча яшашга рухсат берувчи ҳужжат бор-йўғлиги ҳақида; Доимий/вақтинча миграцион рўйхатдан ўтганлик ҳақида; Учинчи давлатга кириш визаси берилганлик ҳақида; Субъект номида бўлган кўчмас мулк ҳақида; Субъектнинг мол-мулкка доир мажбурияти ҳақида; Субъектни маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилгани ҳақида; Субъект шахсини аниқловчи ҳужжатлар тўғрисида. Маълумот алмашиш учун бир давлатнинг ваколатли органи иккинчи томонга ёзма равишда сўровнома юборади. Иккинчи давлат ушбу сўровномага икки ой ичида жавоб қайтариши керак.
Сўровнома олган давлат, ушбу маълумот унинг суверенитетига, хавфсизлигига зарар етказади ёки шахсни диний, миллий белгисига кўра таъқиб қилади деб ҳисоблаган тақдирда – сўровномага жавоб бермаслик ҳуқуқига эга. Ҳар ҳолда, бундай сўровни олган томон унинг махфийлигини таъминлаш учун жавобгар бўлади.
Эслатиб ўтамиз, МДҲ давлатлари орасида ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва шахсий ахборот алмашиш тўғрисидаги шартнома 2020 йилнинг 18 декабрида имзоланган эди. Шартнома 3та давлат томонидан ратификация қилинганидан сўнг кучга киради ва чекланмаган муддатга амал қилади.