https://sputniknews.uz/20211026/deniel-chjou-huawei-kompaniyasi-rossiyalik-olimlar-ishlanmalaridan-manfaatdor-21103256.html
Дэниел Чжоу: Huawei компанияси россиялик олимлар ишланмаларидан манфаатдор
Дэниел Чжоу: Huawei компанияси россиялик олимлар ишланмаларидан манфаатдор
Sputnik Ўзбекистон
Huawei ҳозир нимага фаол сармоя киритмоқда, компаниянинг Россия ва жаҳон бозорларида қизиқишлари нимадан иборат – батафсил мақолада. 26.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-26T20:17+0500
2021-10-26T20:17+0500
2021-10-26T20:24+0500
россия
huawei компанияси
рақамли технологиялар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/1a/21096934_0:100:1920:1180_1920x0_80_0_0_7e48bb88d8c391deb7aaa024d79e2337.jpg
ТОШКЕНТ, 26 окт – Sputnik. Huawei компанияси россиялик олимларнинг изланишлари учун инвестиция киритишга тайёрлигини Huawei компаниясининг Евроосиё минтақасидаги президенти Дэниел Чжоу журналистларга маълум қилди.У Huawei компаниясининг 26-27 октябрь кунлари онлайн тарзда бўлиб ўтаётган “Рақамли бирлашма 2021” (Huawei Digital Community Conference2021, HDCC) анжуманида нутқ сўзлади.Бу йирик анжуманда тадбиркорлар, экспертлар ва сиёсатчилар ахборот коммуникация технологиялар соҳасидаги рақамлаштириш тенденцияларини муҳокама қилишади.Яқин келажакдаги рақамлаштириш трендлариЧжоу сўзларига кўра, ҳозирги вақтда компания сармоя киритаётган икки йўналиш бор. Жумладан, бу трендлар ишланмалари учун янги бўлимларни очмоқда.Инвестициянинг иккинчи йўналиши – бу энергетика унумдорлиги билан боғлиқ.Бу янги ишланмаларни HDCC конференцияси доирасида бўлиб ўтадиган виртуал кўргазмада кўриш мумкин бўлади. Шу билан бирга айрим технологиялар омма ва экспертлар уюшмасига илк марта намойиш этилади.Ҳукумат ва бизнеснинг рақамлашга бўлган талаблари“Россия тўртинчи рақамли инқилоб сари олға суриб, булутли платформа, сунъий интеллект, блокчейн, интернет маҳсулотлари ва катта маълумотлар базалари йўналишларида катта ютуқларга эришмоқда. Huawei Россия ҳукумати ва тадбиркорлари билан ҳамкорлик қилади. Биз кўриб турганимиздек, хусусий ва ҳукумат секторида ҳам рақамли трансформация учун катта талаблар қўйилган”, – деб таъкидлади Чжоу.Унинг сўзларига кўра, Huawei’нинг кўплаб россиялик ҳамкорлари аллақачон рақамлаштириш соҳасида сезиларли муваффақиятларга эришган.Чжоу Huawei компанияси Россиянинг рақамли трансформациясига салмоқли ҳисса қўшмоқчилигини ҳам таъкидлади."Россиялик ҳамкорларимиз билан биргаликда биз ягона рақамли келажак ҳамжамиятини қурмоқчимиз. Huawei компанияси рақамли маҳсулотлари билан турли соҳаларни рақамлаштиришни таъминлайдиган ва хизматларни етказиб берувчи ҳисобланади", – деди у.Унинг қўшимча қилишича, энг қизиқарли дастурий ишланмалар муаллифлари бўлган компаниялар Huawei билан биргаликда халқаро бозорга чиқади.Истеъдодлар уйда қолишлари мумкинЧжоунинг сўзларига кўра, компаниянинг яна бир мақсадларидан бири, Россияда 5G симсиз тармоқларини ривожлантириш."Дунёда бешинчи стандарт бўйича 176 та тармоқ фаолият кўрсатмоқда, абонентлар сони эса 500 миллиондан ошган. Ва биз абонентлар ўн баробаргача ошган тезликни олаётганлигини кўрмоқдамиз. Ҳозир дунёда 10 мингдан ортиқ 5G2B лойиҳалари мавжуд. Улар Россия бозори учун қизиқарли бўлиши мумкин. Шундай қилиб, Хитойда 5G2B соҳасида тоғ-кон саноати, порт иншоотлари ва ишлаб чиқаришда инсон ишлаши учун хавфли бўлган жойларда қизиқарли лойиҳалар мавжуд", - деди Дэниел Чжоу.Чжоу айтишига кўра, Huawei ҳар йили ёшлар ўртасида ахборот коммуникация технологиялари соҳасида танлов ўтказади.Компания учун кейинги қадам ҳам ҳукумат, ҳам уяли алоқа операторлари эҳтиёжларини қондирадиган ва мақбул нарх-наво нисбатига эга бўлган ускуналарни ишлаб чиқиш бўлади.Унинг сўзларига кўра, юқори технологиялар билан танишиш учун ватанни тарк этиш, Европа ёки Америкага боришнинг зарурияти йўқ."Ёш мутахассислар ўз мамлакатида қолиб, юқори технологияларни ривожлантиришга ҳиссаларини қўшишлари мумкин", - дея хулоса қилди Huawei компаниясининг Евроосиё минтақасидаги президенти Дэниел Чжоу.
https://sputniknews.uz/20211022/ekspertlar-huawei-konferentsiyasida-raqamlanshtirish-trendlarini-muhokama-qilishadi-21032679.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/1a/21096934_107:0:1814:1280_1920x0_80_0_0_76ecfacb49bcb06c71212a0bc21d2fd7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, huawei компанияси, рақамли технологиялар
россия, huawei компанияси, рақамли технологиялар
Дэниел Чжоу: Huawei компанияси россиялик олимлар ишланмаларидан манфаатдор
20:17 26.10.2021 (янгиланди: 20:24 26.10.2021) Huawei ҳозир нимага фаол сармоя киритмоқда, компаниянинг Россия ва жаҳон бозорларида қизиқишлари нимадан иборат – батафсил мақолада.
ТОШКЕНТ, 26 окт – Sputnik. Huawei компанияси россиялик олимларнинг изланишлари учун инвестиция киритишга тайёрлигини Huawei компаниясининг Евроосиё минтақасидаги президенти Дэниел Чжоу журналистларга маълум қилди.
У Huawei компаниясининг 26-27 октябрь кунлари онлайн тарзда бўлиб ўтаётган “Рақамли бирлашма 2021” (Huawei Digital Community Conference2021, HDCC) анжуманида нутқ сўзлади.
Бу йирик анжуманда тадбиркорлар, экспертлар ва сиёсатчилар ахборот коммуникация технологиялар соҳасидаги рақамлаштириш тенденцияларини муҳокама қилишади.
Яқин келажакдаги рақамлаштириш трендлари
Чжоу сўзларига кўра, ҳозирги вақтда компания сармоя киритаётган икки йўналиш бор. Жумладан, бу трендлар ишланмалари учун янги бўлимларни очмоқда.
“Биринчи навбатда бу рақамли энергетика. Ҳозирда дунё бўйлаб кенг муҳокамаларга сабабчи бўлаётган нарса бу углерод нейтраллигидир, шунинг учун биз рақамли энергетика билан шуғулланадиган бўлинма ташкил қилдик”, – деди Дэниел Чжоу.
Инвестициянинг иккинчи йўналиши – бу энергетика унумдорлиги билан боғлиқ.
“Бизнинг инновацияларимиз ёрдамида таянч станциялари энергетика унумдорлиги, маълумотларни қайта ишлаш марказлари фаолиятининг самарадорлик даражасини оширмоқчимиз. Бундан ташқари, автомобилларнинг электрик тортиш фаолиятини 86 фоиздан 89 фоизгача кўтаришга қодир M-Power қурилмани ишлаб чиқмоқдамиз. Шу тариқа, бир қувватдаги маршрут давомийлиги 4,5 фоизга оширилади”, – қўшимча қилди Чжоу.
Бу янги ишланмаларни HDCC конференцияси доирасида бўлиб ўтадиган виртуал кўргазмада кўриш мумкин бўлади. Шу билан бирга айрим технологиялар омма ва экспертлар уюшмасига илк марта намойиш этилади.
Ҳукумат ва бизнеснинг рақамлашга бўлган талаблари
“Россия тўртинчи рақамли инқилоб сари олға суриб, булутли платформа, сунъий интеллект, блокчейн, интернет маҳсулотлари ва катта маълумотлар базалари йўналишларида катта ютуқларга эришмоқда. Huawei Россия ҳукумати ва тадбиркорлари билан ҳамкорлик қилади. Биз кўриб турганимиздек, хусусий ва ҳукумат секторида ҳам рақамли трансформация учун катта талаблар қўйилган”, – деб таъкидлади Чжоу.
Унинг сўзларига кўра, Huawei’нинг кўплаб россиялик ҳамкорлари аллақачон рақамлаштириш соҳасида сезиларли муваффақиятларга эришган.
"Мисол тариқасида бизнинг ҳамкоримиз – “Сбер”ни келтиришим мумкин. Улар бошқа глобал молиявий ташкилотлар билан солиштирганда, жуда яхши натижаларни кўрсатишмоқда. Шунингдек, Федерал солиқ хизматини ҳам кўрсатиш мумкин. У интеграция ва иловаларни ишлаб чиқиш соҳасидаги ютуқлари туфайли дунёдаги энг яхши натижалардан бирини намойиш этишмоқда”, – деди Huawei компаниясининг Евроосиё минтақасидаги президенти.
Чжоу Huawei компанияси Россиянинг рақамли трансформациясига салмоқли ҳисса қўшмоқчилигини ҳам таъкидлади.
"Россиялик ҳамкорларимиз билан биргаликда биз ягона рақамли келажак ҳамжамиятини қурмоқчимиз. Huawei компанияси рақамли маҳсулотлари билан турли соҳаларни рақамлаштиришни таъминлайдиган ва хизматларни етказиб берувчи ҳисобланади", – деди у.
Унинг қўшимча қилишича, энг қизиқарли дастурий ишланмалар муаллифлари бўлган компаниялар Huawei билан биргаликда халқаро бозорга чиқади.
Истеъдодлар уйда қолишлари мумкин
Чжоунинг сўзларига кўра, компаниянинг яна бир мақсадларидан бири, Россияда 5G симсиз тармоқларини ривожлантириш.
"Дунёда бешинчи стандарт бўйича 176 та тармоқ фаолият кўрсатмоқда, абонентлар сони эса 500 миллиондан ошган. Ва биз абонентлар ўн баробаргача ошган тезликни олаётганлигини кўрмоқдамиз. Ҳозир дунёда 10 мингдан ортиқ 5G2B лойиҳалари мавжуд. Улар Россия бозори учун қизиқарли бўлиши мумкин. Шундай қилиб, Хитойда 5G2B соҳасида тоғ-кон саноати, порт иншоотлари ва ишлаб чиқаришда инсон ишлаши учун хавфли бўлган жойларда қизиқарли лойиҳалар мавжуд", - деди Дэниел Чжоу.
Чжоу айтишига кўра, Huawei ҳар йили ёшлар ўртасида ахборот коммуникация технологиялари соҳасида танлов ўтказади.
Компания учун кейинги қадам ҳам ҳукумат, ҳам уяли алоқа операторлари эҳтиёжларини қондирадиган ва мақбул нарх-наво нисбатига эга бўлган ускуналарни ишлаб чиқиш бўлади.
“Охирги етти йил ичида Евроосиё ҳудудида 60 мингдан зиёд инсонлар иштирок этишган. Россиянинг 97 ОТМларида АКТ-академияларини ташкил этилган бўлиб, дунёнинг ҳар бир чеккасидаги талабалар Хитойга бориб Huawei компаниясининг илғор технологиялари билан танишишлари мумкин”, – дейди Чжоу.
Унинг сўзларига кўра, юқори технологиялар билан танишиш учун ватанни тарк этиш, Европа ёки Америкага боришнинг зарурияти йўқ.
"Ёш мутахассислар ўз мамлакатида қолиб, юқори технологияларни ривожлантиришга ҳиссаларини қўшишлари мумкин", - дея хулоса қилди Huawei компаниясининг Евроосиё минтақасидаги президенти Дэниел Чжоу.