"Чапақай ўзбек": ёш боксчи ирландиялик рақибини ўқ тезлигида тор-мор қилди - видео

© Пресс-служба Федерации бокса УзбекистанаБоксёр Асадходжа Муйдинходжаев
Боксёр Асадходжа  Муйдинходжаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2021
Oбуна бўлиш
Сербияда ўтказилаётган Жаҳон чемпионатига Ўзбекистон терма жамоаси янгиланган таркибда йўл олган - тафсилотлар материалимизда
ТОШКЕНТ, 26 окт - Sputnik. Сербиянинг Белград шаҳрида бошланган бокс бўйича навбатдаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик боксчи 20 ёшли Асадхўжа Мўйдинхўжаев - 67 кг вазн тоифасида ирландиялик Юджин Маккивига қарши жанг ўтказди.
Ўзбекистон терма жамоаси номидан 1-кунги жангларда фақат бир боксчи - Мўйдинхўжаев иштирок этди.
Мўйдихўжаев учала раундда ҳам фаол ҳаракат қилиб, ғалабани ўзи томонга оғдира олди - у 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мўйдинхўжаевнинг ирландиялик рақиби Юджин Маккиви 23 ёшда. Шу вақтгача 79 та жанг ўтказган, шундан 57тасида ғалаба қозонган, 21тасида мағлубиятга учраган ва 1та учрашувни дурранг билан якунлаган.
Маккиви устидан қозонган ғалабасидан сўнг Мўйдинхўжаев 1/16 финалга йўлланмани қўлга киритди.
Кейинги жангни 28 октябр куни фаластинлик боксчи Харара Ахмадга қарши ўтказади.
Сербияда ўтказилаётган Жаҳон чемпионатига Ўзбекистон терма жамоаси янгиланган таркибда йўл олган.
Учта вазн тоифасида мамлакат шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар орасида бокс ишқибозлари орасида машҳур Ҳасанбой Дўстматов, Шаҳобиддин Зоиров, Миразизбек Мирзахалилов ҳамда Шаҳрам Ғиёсов каби тажрибали боксчилар бор.
Сал аввал Ўзбекистон бокс федерацияси ушбу мусобақада қатнашадиган спортчилар номини расман маълум қилган эди.
Рўйхат қуйидагича:
-48 кг. Нодиржон Мирзаҳмедов
-51 кг. Ҳасанбой Дўстматов
-54 кг. Шаҳобиддин Зоиров
-57 кг. Miraзизбек Мирзахалилов
-60 кг. Абдумалик Ҳалоков
-63,5 кг. Мужибулло Турсунов
-67 кг. Асадхўжа Мўйдинхўжаэв
-71 кг. Шаҳрам Ғиёсов
-75 кг. Саиджамшид Жафаров
-80 кг. Одилжон Аслонов
-86 кг. Шоҳжаҳон Абдуллаэв
-92 кг. Мадияр Саидраҳимов
+92 кг. Лазизбек Муллажонов.
Янгиликлар лентаси
0