https://sputniknews.uz/20211025/tolibon-putinning-ularni-terrorchilar-royxatidan-chiqarish-haqidagi-gaplarini-olqishladi-21076191.html
"Толибон"* Путиннинг гапларини олқишлади
"Толибон"* Путиннинг гапларини олқишлади
Sputnik Ўзбекистон
Уруш тугади, дунё давлатлари ўзларининг Афғонистонга муносабатида ижобий ўзгаришлар киритиши керак - Толибон*. 25.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-25T13:04+0500
2021-10-25T13:04+0500
2021-10-25T13:08+0500
владимир путин
толибон
дунёда
бмт
террорчилик уюшмаси
афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/15/21010059_0:0:3520:1980_1920x0_80_0_0_d1d507a0cc1600787d7aee49acb2791e.jpg
ТОШКЕНТ, 25 окт – Sputnik. Афғонистон муваққат ҳукуматининг Ташқи ишлар вазирлиги Россия президетнининг “Толибон”* ҳаракатини террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариш ҳақидаги баёнотини олқишлади.Бу ҳақида Афғонистон ТИВ вакили Абдул Қаҳор Балхи ўз Twitterида шундай ёзган:Унинг сўзларига кўра, “уруш поёнига етган, дунё давлатлари ўзларининг Афғонистонга муносабатида ижобий ўзгаришлар киритиши керак.”Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Владимир Путин “Валдай” ҳалқаро мунозаралар клуби мажлисида Россия “Толибон”*ни террорчилар рўйхатидан чиқариш ҳақидаги қарорга яқинлиги ҳақида гапирганди.Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг август ойида АҚШ ва НАТО қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилганидан сўнг Тоолибон* ҳаракати қисқа фурсат ичида бутун Афғонистон ҳудудини эгаллаб олган эди. Шундан сўнг Толибон* ўз вакилларидан иборат ҳукумат рўйхатини ҳамда мамлакатда шариат қонунлари ўрнатилишини эълон қилди. Шундан сўнг халқаро ҳамжамият Толибон* эълон қилган ҳукумат таркибида аксарият пуштун миллатига мансуб экани таъкидлаб, унинг инклюзив эмаслигини, яъни мамлакатдаги барча сиёсий кучлар ва миллатларни қамраб олмаганини танқид қилди. Шунингдек, халқаро ҳамжамият Толибон*дан инсон ҳуқуқлари, жумладан аёллар тенгҳуқуқлигини таъминлашни талаб қилишди.*”Толибон” -Россия Олий суди томонидан 2003 йилда террорчи ташкилот деб тан олинган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/15/21010059_440:0:3080:1980_1920x0_80_0_0_dabf04fc918df5c0618a3ccec84f615d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
владимир путин, толибон, дунёда, бмт, террорчилик уюшмаси, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
владимир путин, толибон, дунёда, бмт, террорчилик уюшмаси, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
"Толибон"* Путиннинг гапларини олқишлади
13:04 25.10.2021 (янгиланди: 13:08 25.10.2021) Уруш тугади, дунё давлатлари ўзларининг Афғонистонга муносабатида ижобий ўзгаришлар киритиши керак - Толибон*.
ТОШКЕНТ, 25 окт – Sputnik. Афғонистон муваққат ҳукуматининг Ташқи ишлар вазирлиги Россия президетнининг “Толибон”* ҳаракатини террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариш ҳақидаги баёнотини олқишлади.
Бу ҳақида Афғонистон ТИВ вакили Абдул Қаҳор Балхи ўз Twitterида шундай ёзган:
“Афғонистон ислом амирлиги” ТИВ Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг амирлик раҳбарлари исмларини “қора рўйхатдан” чиқариш ҳақидаги таклифини олқишлайди.”
Унинг сўзларига кўра, “уруш поёнига етган, дунё давлатлари ўзларининг Афғонистонга муносабатида ижобий ўзгаришлар киритиши керак.”
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Владимир Путин “Валдай” ҳалқаро мунозаралар клуби мажлисида Россия “Толибон”*ни террорчилар рўйхатидан чиқариш ҳақидаги қарорга яқинлиги ҳақида гапирганди.
“Толибон”*ни рўйхатдан чиқариш ҳақидаги қарор БМТ даражасида қабул қилиниши керак. <…> Биз “Толибон”*дан Афғонистондаги вазият ижобий йўналишда ўзгаришини кутмоқдамиз. Шундан келиб чиққан ҳолда, ҳамжиҳатликда, уларни террорчилар рўйхатидан чиқариш ҳақида қарор қабул қиламиз. Менимча биз бунга яқинлашмоқдамиз...”, - деган эди Путин.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг август ойида АҚШ ва НАТО қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилганидан сўнг Тоолибон* ҳаракати қисқа фурсат ичида бутун Афғонистон ҳудудини эгаллаб олган эди. Шундан сўнг Толибон* ўз вакилларидан иборат ҳукумат рўйхатини ҳамда мамлакатда шариат қонунлари ўрнатилишини эълон қилди.
Шундан сўнг халқаро ҳамжамият Толибон* эълон қилган ҳукумат таркибида аксарият пуштун миллатига мансуб экани таъкидлаб, унинг инклюзив эмаслигини, яъни мамлакатдаги барча сиёсий кучлар ва миллатларни қамраб олмаганини танқид қилди. Шунингдек, халқаро ҳамжамият Толибон*дан инсон ҳуқуқлари, жумладан аёллар тенгҳуқуқлигини таъминлашни талаб қилишди.
*”Толибон” -Россия Олий суди томонидан 2003 йилда террорчи ташкилот деб тан олинган.