Суғуртанинг барча турлари электрон амалга оширилади

© Depositphotos.com / DimaberkutРуки над клавиатурой
Руки над клавиатурой  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2021
Oбуна бўлиш
2023 йилдан мажбурий суғуртанинг барча турларини қоғоз бланкаларда расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади.
ТОШКЕНТ, 25 окт – Sputnik. 2022 йил 1 июлдан суғуртанинг барча турларини (классларини) электрон шаклда амалга оширишга рухсат берилади. Президент тегишли қарорга имзо чекди.
Ҳужжат билан 2023 йил 1 январдан мажбурий суғуртанинг барча турлари бўйича суғурта полисларини қоғоз бланкаларда расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади.
2022 йил 1 январдан 2025 йил 1 январгача ҳаёт суғуртаси соҳасидаги суғурта ташкилотларининг мазкур фаолияти қисми учун ҳисобланадиган фойда солиғи бўйича белгиланган солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилади.
2022 йил 1 январдан 2024 йил 1 январгача иш берувчи томонидан ўз ходимлари учун бахтсиз ҳодисалардан эҳтиёт шарт суғурта қилиш ва тиббий суғурта турлари бўйича тузилган суғурта шартномалари асосида Ўзбекистонда суғурта фаолиятини амалга оширишга лицензияси бўлган юридик шахсларга йўналтириладиган маблағлар жисмоний шахсларнинг жами даромади сифатида қаралмайди.
 Ветеринар держит в руках шприц с препаратом Карнивак-Ков от COVID-19 в ветеринарной клинике в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2021
Ўзбекистонда эмлашнинг салбий оқибатларидан ҳимояланишга қаратилган суғурта мавжуд
2022 йил 1 июнгача транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ягона ахборот тизими негизида барча суғурта полисларини рўйхатга олувчи ва уларнинг айланмасини назорат қилувчи ягона автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилади.
Суғурта шартномаларини Ягона ахборот тизими орқали расмийлаштириш суғурта ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади. 2022 йил 1 июлдан инфляцияга боғланган давлат қимматли қоғозлари чиқарилади.
Янгиликлар лентаси
0