https://sputniknews.uz/20211023/putilkovodagi-moskva-viloyati-migratsiya-markazi-yopiladi-21037053.html
Путилководаги Москва вилояти миграция маркази ёпилади
Путилководаги Москва вилояти миграция маркази ёпилади
Sputnik Ўзбекистон
Ушбу йилнинг 1 ноябридан Москва шаҳри ва Москва вилоятида ишлаш учун патентга ҳужжат топшириш бир жойда бўлади. 23.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-23T11:08+0500
2021-10-23T11:08+0500
2021-10-23T11:08+0500
миграция
москва
мигрантлар
сахарово
патент
миграция
москва вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/402/75/4027521_0:0:1501:844_1920x0_80_0_0_b3d7e9e900099ffe997907e869c70d77.jpg
ТОШКЕНТ, 23 окт - Sputnik. Путилково посёлкасида жойлашган Москва вилояти Миграция маркази 1 ноябрдан патент олиш учун ҳужжат қабул қилишни тўхтатади. Бу ҳақида ИИВ Миграция хизмати хабар қилмоқда. Хабарда айтилишига кўра, 1 ноябрдан бошлаб Москва вилоятида ишлаш ҳуқуқини берувчи меҳнат патенти олиш учун "Сахарово" посёлкаси ёнида жойлашган Москва Миграция марказига мурожаат қилиш керак. Маълумот учун, патент олган фуқаро фақат патентда кўрсатилган ҳудудда меҳнат фаолиятини амалга ошириш керак. Яъни Москва вилоятида ишлаш учун патент олган фуқаро Москва шаҳрида (ёки аксинча) ишлай олмайди. Шунингдек, 1-ноябргача Москва вилоятида ишлаш учун патентга ҳужжат топширган чет эл фуқаролари патентларни Путилково посёлкасида жойлашган Москва вилоятининг ягона миграция марказида олишади. Москва Кўп функцияли Миграция марказининг иш вақти: ҳар куни 08:00 дан 20:00 гача, дам олиш ва таътилларсиз. Батафсил маълумотни қуйида олиш мумкин mc.mos.ru.
москва вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/402/75/4027521_92:0:1217:844_1920x0_80_0_0_96d84ddb443383d6ea8105a91ec091b2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция, москва, мигрантлар, сахарово, патент, миграция, москва вилояти
миграция, москва, мигрантлар, сахарово, патент, миграция, москва вилояти
Путилководаги Москва вилояти миграция маркази ёпилади
Ушбу йилнинг 1 ноябридан Москва шаҳри ва Москва вилоятида ишлаш учун патентга ҳужжат топшириш бир жойда бўлади.
ТОШКЕНТ, 23 окт - Sputnik. Путилково посёлкасида жойлашган Москва вилояти Миграция маркази 1 ноябрдан патент олиш учун ҳужжат қабул қилишни тўхтатади. Бу ҳақида ИИВ Миграция хизмати хабар қилмоқда.
Хабарда айтилишига кўра, 1 ноябрдан бошлаб Москва вилоятида ишлаш ҳуқуқини берувчи меҳнат патенти олиш учун "Сахарово" посёлкаси ёнида жойлашган Москва Миграция марказига мурожаат қилиш керак.
2021 йил 1 ноябрдан бошлаб Москва вилоятида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи патент олиш учун Москва Кўп функцияли миграция марказига мурожаат қилинг. Манзил: Москва, Варшавское шоссе, 64-км, 1-уй, 47-бино, - дейилган хабарда.
Маълумот учун, патент олган фуқаро фақат патентда кўрсатилган ҳудудда меҳнат фаолиятини амалга ошириш керак. Яъни Москва вилоятида ишлаш учун патент олган фуқаро Москва шаҳрида (ёки аксинча) ишлай олмайди.
Шунингдек, 1-ноябргача Москва вилоятида ишлаш учун патентга ҳужжат топширган чет эл фуқаролари патентларни Путилково посёлкасида жойлашган Москва вилоятининг ягона миграция марказида олишади.
Москва Кўп функцияли Миграция марказининг иш вақти: ҳар куни 08:00 дан 20:00 гача, дам олиш ва таътилларсиз. Батафсил маълумотни қуйида олиш мумкин mc.mos.ru.