Ниқоб ва масофа: сайловчилар қандай қоидаларга амал қилиши керак?

© AFP / VYACHESLAV OSELEDKOСитуация перед выборами президента Узбекистана
Ситуация перед выборами президента Узбекистана  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.10.2021
Oбуна бўлиш
Сайлов участкалари санитар-эпидемиологик нуқтаи назаридан қандай хавфсизлик соралари кўрилгани ҳақида батафсил маълумот.
ТОШКЕНТ, 23 окт - Sputnik. Эртага бўлиб ўтадиган президент сайловларига ташриф буюрган фуқаролар қандай эпидемологик хавфизлик қоидаларига амал қилишлари керак?
Ушбу саволга Санитария ва эпидемологик фаравонлик хизмати раҳбари Баҳодир Юсупалиев жавоб берди. Sputnik мухбири хабарига асосан.
1.
Ижтимоий масофани сақлаш (камида 2,0 метр), биноларнинг кириш қисмини визуал 2 метрдан белгилаш;
2.
Сайловга ташриф буюрганлар ва кузатувчиларни, шунингдек, барча иштирокчининг ниқоб тақиш қоидасига қатъий амал қилиши;
3.
Шахсий гигиенага амал қилиш учун шароит яратиш: барча сайлов участкаларида шахсий ҳимоя ва дезинфекция воситалари, юз ниқоби, бир маротабалик қўлқоп ва антисептиклар билан таъминланади;
4.
Сайлов учун ажратилган биноларда мунтазам равишда шамоллатиш ва сайлов кунидан олдин дезинфекция тадбирларини ўтказиш;
5.
Сайловчи ҳамда сайлов комиссияси аъзоси ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқотни камайтириш.
Сайлов участкаларида карантин тадбирларининг тўлиқ бажарилиши учун бугунга қадар қуйидага тадбирлар амалга оширилган:
Республика бўйича жами 10 минг 800 сайлов участкаларнинг барчасида ижтимоий масофа белгилари чизилди, изолятор хоналари ташкил қилинди ва дори воситалари билан таъминланди;
Сайлов участкаларининг 9 минг 925 тасида тиббий пунктлар ташкил этилди, 21 мингдан ортиқ тиббий ходим бириктирилди;
Сайлов кампанияси даврида барча сайлов комиссиялари аъзолари белгиланган режа асосида тўлиқ эмланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кунида тиббий-санитария хизматини ташкил этиш ва санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш Соғлиқни сақлаш вазирлиги, хусусан, Санитария-эпидемиология хизмати томонидан тўлиқ назоратга олинган.
Янгиликлар лентаси
0