https://sputniknews.uz/20211022/toshkentda-toliq-avtomatlashtirilgan-yangi-metro-poezdlari-qatnay-boshladi-21027518.html
Тошкентда тўлиқ автоматлаштирилган янги метро поездлари қатнай бошлади
Тошкентда тўлиқ автоматлаштирилган янги метро поездлари қатнай бошлади
Sputnik Ўзбекистон
Энидиликда бекатдан бекатгачага бўлган кутиш интервали қисқариши кутилмоқда. 22.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-22T13:06+0500
2021-10-22T13:06+0500
2021-10-22T15:31+0500
жамият
метро
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/16/21024806_0:188:2000:1313_1920x0_80_0_0_f295085f4435a3c6adf29a3969de285d.jpg
ТОШКЕНТ, 22 окт – Sputnik. Ўзбекистон метрополитени 2022 йил охирига қадар 19 та янги поездларни ҳарид қилишни режалаштирган. Бугун 5 та янги метро поездларининг таништирув тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.Куни кеча “Тошкент метрополитени фаолиятини самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинган.Ҳозирги кунда Тошкент метрополитени тизимида 59 та метро поездлари хизмат кўрсатмоқда, бугунги 5 та янги поездлар билан Тошкент метроларининг умумий сони 64 тага етди. Бу кўрсаткич ўсишда давом этиб, 2022 йил охирига келганда 80 тани ташкил этиши кутилмоқда.Янги поездлар йўлга қўйилиши, инсонларнинг кутиш интервалига сезиларли даражада таъсир қилиб, қисқариши кутилмоқда.Қачонлардир, хусусан 1993 йилда Чилонзор метро йўналиши 3 минутли интервал билан ҳаракат қилган. Ўша кунлар жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб яна қайтган. Чилонзор йўналишида 3 минутли интервал йўлга қўйилди, Ўзбекистон йўналиши учун эса 4 минут этиб белгиланди. Шу тариқа инсонларнинг ўз манзилларига етиб боришларидаги вақтлари 30 фоизга тежалди.Янги Тошкент метрополитенинг кунлик ташиш ҳажми 480-500 минг нафарни ташкил этиши кутилмоқда, бу эса ўз навбатида шаҳардаги тирбандликларни камайтиришга салмоғли ҳисса қўшиши кутилмоқда.Демак, бугунги тақдимотда Россиянинг "Метровагонмаш” заводидан юборилган вагонлардан 5 та янги метро поездлари йўловчилар учун хизмат кўрсатишни бошлади.Янги метро вагонлари ҳақида, 4 йилдан бери Тошкент метрополитенида электромашинист лавозимида ишлаб келаётган Фазлиддин Ғофуров ўз фикларини билдиради.Метро поезди тўлиқ компьютерлаштирилган бўлиб, машинист махсус пульт орқали бошқарувни амалга оширади. Метро вагонларига қўшимча мониторлар ҳам куйилган. Бундай сенсорли мониторлар ёрдамида йўловчилар маршрут бўйича ўзларига керакли маълумотларни олишлари мумкин.Янги метро вагонлари 2021 йилда ишлаб чиқарилган бўлиб, 31 йил муддатгача эскплуатацияга яроқли ҳисобланади. Максимал 90 километргача тезликни ошириш қудратига эга. Максимал 310 нафаргача одамни ўз бағрига сиғдира олади.
https://sputniknews.uz/20211013/rossiyadan-toshkentga-metro-vagonlarining-navbatdagi-partiyasi-keladi-20892858.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/16/21024806_0:0:2000:1500_1920x0_80_0_0_32161b1a9388b8e50a4ab72d25ee6e65.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, метро
Тошкентда тўлиқ автоматлаштирилган янги метро поездлари қатнай бошлади
13:06 22.10.2021 (янгиланди: 15:31 22.10.2021) Энидиликда бекатдан бекатгачага бўлган кутиш интервали қисқариши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 22 окт – Sputnik. Ўзбекистон метрополитени 2022 йил охирига қадар 19 та янги поездларни ҳарид қилишни режалаштирган. Бугун 5 та янги метро поездларининг таништирув тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда
Sputnik мухбири.
Куни кеча “Тошкент метрополитени фаолиятини самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори
қабул қилинган.
Ҳозирги кунда Тошкент метрополитени тизимида 59 та метро поездлари хизмат кўрсатмоқда, бугунги 5 та янги поездлар билан Тошкент метроларининг умумий сони 64 тага етди. Бу кўрсаткич ўсишда давом этиб, 2022 йил охирига келганда 80 тани ташкил этиши кутилмоқда.
Янги поездлар йўлга қўйилиши, инсонларнинг кутиш интервалига сезиларли даражада таъсир қилиб, қисқариши кутилмоқда.
Қачонлардир, хусусан 1993 йилда Чилонзор метро йўналиши 3 минутли интервал билан ҳаракат қилган. Ўша кунлар жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб яна қайтган. Чилонзор йўналишида 3 минутли интервал йўлга қўйилди, Ўзбекистон йўналиши учун эса 4 минут этиб белгиланди. Шу тариқа инсонларнинг ўз манзилларига етиб боришларидаги вақтлари 30 фоизга тежалди.
Метрополитен маълумотига кўра, шаҳар усти транспорти билан солиштирилганда, метро орқали манзилга етиб бориш 2-3 марта тез эканлиги аён бўлган.
Янги Тошкент метрополитенинг кунлик ташиш ҳажми 480-500 минг нафарни ташкил этиши кутилмоқда, бу эса ўз навбатида шаҳардаги тирбандликларни камайтиришга салмоғли ҳисса қўшиши кутилмоқда.
Демак, бугунги тақдимотда Россиянинг "Метровагонмаш” заводидан юборилган вагонлардан 5 та янги метро поездлари йўловчилар учун хизмат кўрсатишни бошлади.
Янги метро вагонлари ҳақида, 4 йилдан бери Тошкент метрополитенида электромашинист лавозимида ишлаб келаётган Фазлиддин Ғофуров ўз фикларини билдиради.
“Россиядан олиб келинган поезд вагонлариниг ички томонларида ортиқча шовқин эшитилмаслиги йўловчилар учун қулайлик туғдиради," – дейди машинист.
Метро поезди тўлиқ компьютерлаштирилган бўлиб, машинист махсус пульт орқали бошқарувни амалга оширади.
“Яна бир яхши томони, машинист кабинасидан туриб, ҳамма вагонларни кузатиб, ичкаридаги ҳолатдан хабардор бўлиб туришим мумкин”, – дея қўшимча қилади Гофуров.
Метро вагонларига қўшимча мониторлар ҳам куйилган. Бундай сенсорли мониторлар ёрдамида йўловчилар маршрут бўйича ўзларига керакли маълумотларни олишлари мумкин.
Янги метро вагонлари 2021 йилда ишлаб чиқарилган бўлиб, 31 йил муддатгача эскплуатацияга яроқли ҳисобланади. Максимал 90 километргача тезликни ошириш қудратига эга. Максимал 310 нафаргача одамни ўз бағрига сиғдира олади.