https://sputniknews.uz/20211022/ozini-afgoniston-prezidenti-deb-elon-qilgan-salex-pokistonga-qarshi-kurashga-chorladi-21031829.html
Ўзини Афғонистон президенти деб эълон қилган Солиҳ Покистонга қарши курашга чорлади
Ўзини Афғонистон президенти деб эълон қилган Солиҳ Покистонга қарши курашга чорлади
Sputnik Ўзбекистон
Афғонистоннинг собиқ вице президенти Солиҳнинг фикрича "Толибон"* ҳокимият тепасига келгач, мамлакатда қашшоқлик даражаси кескин ортиб кетди 22.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-22T17:22+0500
2021-10-22T17:22+0500
2021-10-22T21:13+0500
афғонистонда вазият кескинлашуви
афғонистон
толибон
афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/06/20379156_0:105:2000:1230_1920x0_80_0_0_f2fc73145b392c78db094e95d7918076.jpg
ТОШКЕНТ, 22 окт - Sputnik. Афғонистон собиқ вице президенти Амрулла Солиҳ мамлакатнинг Покистон томонидан "оккупация қилиб олинишига" қарши курашишга чорлади, деб хабар бермоқда РИА Новости."Ёдингизда бўлсин: Афғонистон Покистон уни ютиб юбориши учун жуда катталик қилади. Бу вақт масаласи. Барча жабҳаларда қаршилик кўрсатиш – бу бизнинг ғуруримиз ва оккупацияни тўхтатишнинг ягона ечимидир. Афғонистоннинг кулдан ўзини қайта тиклай олиши – бу вақт масаласи", – деб ёзган Солиҳ Twitter ижтимоий тармоғида.Қобулда ҳукумат "Толибон"* ҳаракати томонидан қўлга олингач, Солиҳ ўзини Афғонистон президенти вазифасини бажарувчи деб эълон қилган эди. Бу унинг ўша вақтдан буён интернетдаги биринчи чиқишидир.Собиқ амалдорнинг сўзларига кўра, "Афғонистон Покистон томонидан оккупация қилиб олингач икки ярим ой ўтиб" республика ЯИМи тахминан 30%га пасайган, қашшоқлик даражаси 90%га етган, аёллар "уй қуллигида" сақланмоқда, ҳукумат органлари эса ўз фаолиятини деярли тўхтатган.* Россияда тақиқланган террорчи ташкилот.
https://sputniknews.uz/20211021/moskvada-toliblar-bilan-muzokaralar-qanday-otdi-21010440.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/06/20379156_110:0:1890:1335_1920x0_80_0_0_8edf68c090497dfb1517c0d4d513a615.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
афғонистонда вазият кескинлашуви, афғонистон, толибон, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
афғонистонда вазият кескинлашуви, афғонистон, толибон, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
Ўзини Афғонистон президенти деб эълон қилган Солиҳ Покистонга қарши курашга чорлади
17:22 22.10.2021 (янгиланди: 21:13 22.10.2021) Афғонистоннинг собиқ вице президенти Солиҳнинг фикрича "Толибон"* ҳокимият тепасига келгач, мамлакатда қашшоқлик даражаси кескин ортиб кетди
ТОШКЕНТ, 22 окт - Sputnik. Афғонистон собиқ вице президенти Амрулла Солиҳ мамлакатнинг Покистон томонидан "оккупация қилиб олинишига" қарши курашишга чорлади, деб хабар бермоқда РИА Новости.
"Ёдингизда бўлсин: Афғонистон Покистон уни ютиб юбориши учун жуда катталик қилади. Бу вақт масаласи. Барча жабҳаларда қаршилик кўрсатиш – бу бизнинг ғуруримиз ва оккупацияни тўхтатишнинг ягона ечимидир. Афғонистоннинг кулдан ўзини қайта тиклай олиши – бу вақт масаласи", – деб ёзган Солиҳ Twitter ижтимоий тармоғида.
Қобулда ҳукумат "Толибон"* ҳаракати томонидан қўлга олингач, Солиҳ ўзини Афғонистон президенти вазифасини бажарувчи деб эълон қилган эди. Бу унинг ўша вақтдан буён интернетдаги биринчи чиқишидир.
Собиқ амалдорнинг сўзларига кўра, "Афғонистон Покистон томонидан оккупация қилиб олингач икки ярим ой ўтиб" республика ЯИМи тахминан 30%га пасайган, қашшоқлик даражаси 90%га етган, аёллар "уй қуллигида" сақланмоқда, ҳукумат органлари эса ўз фаолиятини деярли тўхтатган.
* Россияда тақиқланган террорчи ташкилот.