Рио-2016 совриндори Диёрбек Ўрозбоев допинг сабаб 3 йилга спортдан четлатилди

© Национальный олимпийский комитетДзюдоист Диербек Урозбоев с бронзовой медалью Олимпиады в Рио
Дзюдоист Диербек Урозбоев с бронзовой медалью Олимпиады в Рио - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2021
Oбуна бўлиш
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзосида тақиқланган модда “Meldonium” аниқланган.
ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Рио-2016 Олимпия ўйинлари совриндори ва Осиё ўйинлари ғолиби Диёрбек Ўрозбоевдан олинган допинг-синамада тақиқланган модда аниқланди. Бу ҳақда Миллий антидопинг агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 6 май куни спортчидан мусобақадан ташқари даврда допинг-синама олинган.
Текширув натижасида спортчи томонидан Бутунжаҳон антидопинг кодекси ва Ўзбекистон Миллий антидопинг қоидаларининг 2.1-моддасида кўрсатилган антидопинг қоидабузарлиги содир этилган, яъни “Meldonium” тақиқланган моддаси истеъмол қилинганлиги аниқланган.
Боксёр Бектемир Меликузиев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.05.2021
Боксчи Бектемир Мелиқўзиев тўрт йилга спортдан четлатилди
Натижада Диёрбек Ўрозбоев 3 йил муддатга спортдан четлатилган. Четлатиш 2021 йил 16 августдан 2024 йил 15 августга қадар этиб белгиланди.
Дзюдочи халқаро ва миллий тоифадаги мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилган.
Аввалроқ 2021 йилнинг 9 ойида ўзбекистонлик спортчилардан 7 нафарида допинг аниқлангани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0