https://sputniknews.uz/20211021/ozbekiston-xalqi-munosib-rahbarni-tanlashi-tarafdorimiz--mdh-ijroiya-qomitasi-raisi-21009708.html
Ўзбекистон халқи муносиб раҳбарни танлаши тарафдоримиз – МДҲ Ижроия қўмитаси раиси
Ўзбекистон халқи муносиб раҳбарни танлаши тарафдоримиз – МДҲ Ижроия қўмитаси раиси
Sputnik Ўзбекистон
Сергей Лебедев Ўзбекистонда сайлов тарғибот ишлари фаол ва ташкиллаштирилган ҳолда олиб борилаётганини қайд этди. 21.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-21T14:26+0500
2021-10-21T14:26+0500
2021-10-21T14:29+0500
ўзбекистонда президент сайловлари-2021
ўзбекистон
сайловлар
марказий сайлов комиссияси
сергей лебедев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/15/21006182_0:188:2001:1313_1920x0_80_0_0_fdd8912d056a853130faf12bb8238f7d.jpg
ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. Ўзбекистондаги президент сайлови нафақат мамлакат, балки бутун МДҲ учун жуда муҳим. Бу ҳақда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси— ижрочи котиби Сергей Лебедев маълум қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.Унинг сўзларига кўра, кузатувчилар Ўзбекистоннинг деярли барча вилоятларида сайловнинг қандай ўтишини кузатмоқчи. Миссия вакиллари аллақачон айрим туманларда бўлиб, участкалардаги вазиятни ўрганган.У Ўзбекистон қардош мамлакат эканини таъкидлади. Шу боис МДҲ мамлакатлари учун республикадаги сиёсий вазият қандай бораётгани барибир эмас.Лебедев Ўзбекистон Сайлов кодекси ҳар сайловларда такомиллашиб бораётганини қайд этди.МДҲ Ижроия қўмитаси раисининг таъкидлашича, узоқ хорижий мамлакатларда сайловни қандай ўтказиш кераклиги борасида сабоқ беришни жуда яхши кўришади. АҚШда бўлиб ўтган охирги сайлов улар бошқаларга дарс беришга ҳаққи йўқ эканини кўрсатган.“Биз сайловни Ўзбекистонда ҳам, барча МДҲ мамлакатларида ҳам ўзимизнинг ички қонунчилигимизга биноан ўтказамиз. Улар аниқ бир мамлакат ва унинг аҳолиси манфаатларига жавоб беради”, - деди у.Лебедев Ўзбекистонда сайлов тарғибот ишлари фаол ва ташкиллаштирилган ҳолда олиб борилаётганини урғулади. Сайлов участкалари ва коммиссия ишлари яхши йўлга қўйилганини қайд этди. Номзодлар эса сайловчилари билан учрашиб, ўз дастурлари билан таништиришмоқда.Эслатиб ўтамиз, 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган президент сайловларида ХДПдан Мақсуда Ворисова, “Адолат” СДПдан Баҳром Абдуҳалимов, ЎзЛиДеПдан Шавкат Мирзиёев, "Миллий тикланиш" партиясидан Алишер Қодиров ҳамда Экологик партиядан Обломурадов Нарзулла Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида рўйхатга олинган.
https://sputniknews.uz/20211020/toshkent-shahridagi-saylovchilar-soni-malum-boldi-20986929.html
https://sputniknews.uz/20211007/prezident-saylovi-nomzodlar-nima-taklif-qilmoqda-20813348.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/15/21006182_0:1:2001:1501_1920x0_80_0_0_40b865e6dc00b1e0fedd783de5403868.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистонда президент сайловлари-2021, ўзбекистон, сайловлар, марказий сайлов комиссияси , сергей лебедев
ўзбекистонда президент сайловлари-2021, ўзбекистон, сайловлар, марказий сайлов комиссияси , сергей лебедев
Ўзбекистон халқи муносиб раҳбарни танлаши тарафдоримиз – МДҲ Ижроия қўмитаси раиси
14:26 21.10.2021 (янгиланди: 14:29 21.10.2021) Сергей Лебедев Ўзбекистонда сайлов тарғибот ишлари фаол ва ташкиллаштирилган ҳолда олиб борилаётганини қайд этди.
ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. Ўзбекистондаги президент сайлови нафақат мамлакат, балки бутун МДҲ учун жуда муҳим. Бу ҳақда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси— ижрочи котиби Сергей Лебедев маълум қилди, деб хабар қилмоқда
Sputnik мухбири.
Унинг сўзларига кўра, кузатувчилар Ўзбекистоннинг деярли барча вилоятларида сайловнинг қандай ўтишини кузатмоқчи. Миссия вакиллари аллақачон айрим туманларда бўлиб, участкалардаги вазиятни ўрганган.
У Ўзбекистон қардош мамлакат эканини таъкидлади. Шу боис МДҲ мамлакатлари учун республикадаги сиёсий вазият қандай бораётгани барибир эмас.
“Биз ҳаммамиз сайловнинг юқори савияда ўтиб, Ўзбекистон халқи муносиб раҳбарни танлаши тарафдоримиз”, - деди Сергей Лебедев.
Лебедев Ўзбекистон Сайлов кодекси ҳар сайловларда такомиллашиб бораётганини қайд этди.
МДҲ Ижроия қўмитаси раисининг таъкидлашича, узоқ хорижий мамлакатларда сайловни қандай ўтказиш кераклиги борасида сабоқ беришни жуда яхши кўришади. АҚШда бўлиб ўтган охирги сайлов улар бошқаларга дарс беришга ҳаққи йўқ эканини кўрсатган.
“Биз сайловни Ўзбекистонда ҳам, барча МДҲ мамлакатларида ҳам ўзимизнинг ички қонунчилигимизга биноан ўтказамиз. Улар аниқ бир мамлакат ва унинг аҳолиси манфаатларига жавоб беради”, - деди у.
Лебедев Ўзбекистонда сайлов тарғибот ишлари фаол ва ташкиллаштирилган ҳолда олиб борилаётганини урғулади. Сайлов участкалари ва коммиссия ишлари яхши йўлга қўйилганини қайд этди. Номзодлар эса сайловчилари билан учрашиб, ўз дастурлари билан таништиришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган президент сайловларида ХДПдан Мақсуда Ворисова, “Адолат” СДПдан Баҳром Абдуҳалимов, ЎзЛиДеПдан Шавкат Мирзиёев, "Миллий тикланиш" партиясидан Алишер Қодиров ҳамда Экологик партиядан Обломурадов Нарзулла Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида
рўйхатга олинган.