Ўзбекистон Афғонистон билан авиақатновларни қайта тиклашга тайёрми

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишОткрытие Международного авиационно-космического салона МАКС-2019
Открытие Международного авиационно-космического салона МАКС-2019 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳукуматининг афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиши кун тартибига қўйилган масалалардан бири эди
ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. Ўзбекистон ҳозирча Афғонистон муваққат ҳукумати билан авиақатновларни қайта йўлга қўйишни муҳокама қилмаяпти. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратовнинг сўзларига таяниб РИА Новости хабар қилди.
“Йўқ, парвозларни қайта тиклаш масаласи ҳали кун тартибида эмас”, – деди вазир ўринбосари.
Эслатиб ўтамиз сал аввалроқ, 16 октябрь куни Термиз шаҳрида Ўзбекистон ва Афғонистон делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтганди.
Унда томонлар халқаро юк ташиш ҳамда транзит соҳаларидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар. Хусусан "Сурхон–Пули–Хумри" электр узатиш линиясини ўтказиш ҳамда "Термиз–Мозори Шариф–Кобул–Пешовар" темир йўлини қуриш бўйича, қолаверса бошқа бир қатор келишувларга эришилди.
Мазкур учрашувда Ўзбекистон делегациясига бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков, Афғонистон томонига эса Муваққат ҳукумат раҳбарининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Салом Ҳанафий бошчилик қилди.
Бу Термиз шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда Л.Қудратов ҳам иштирок этган. Унинг таъкидлашича, учрашув давомида афғонғонистон тараф темир йўл қурилиши лойиҳасини амалга оширишга "розилик билдирган".
“Ҳозирча лойиҳани амалга ошириш муддатлари ҳақида гапиришга эрта, бу ҳаммаси молиялаштиришнинг бошланишига боғлиқ”, – деди Қудратов.
Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Мозори Шариф-Кобул-Пешовар трансафғон темир йўл лойиҳаси қурилишига старт берилганлигини ҳамда Афғонистоннинг янги ҳукуматининг халқаро миқёсда эътироф этилиши ва унга халқаро молиялаштириш эшиклари очилиши билан боғлиқлигини маълум қилган эди.
Худди шу ўринда, ўзбек-афғон муҳокамалари доирасида бу ягона мавзу эмас.
Тошкент Кобулдан ёрдам воситаларини етказиб бериш бўйича аниқ бўлган таклифларни кутмоқда. Бу асосан гуманитар кўринишидаги ёрдам бўлиб, инсон биринчи эҳтиёжига кирадиган нарсалар ва кийимлар ҳақида гап кетмоқда.

“Бу албатта коммерция ишлари бўлади, лекин бир хилги ҳажмларни ёрдам тариқасида ҳам сўрашмоқда”, – деб аниқлик киритди Қудратов.

Унинг маълумотига кўра, январь-август ойларида икки давлатлар ўртасидаги товарайланма, ўтган йил билан солиштирганда “ижобий ўсиш” ҳолатида турибди.
Бундан сал аввалроқ, Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби ва расмий вакили Юсуф Қобулжонов, 14 сентябрь куни Ўзбекистон Афғонистонга 1,3 минг тонналик тиббиёт, кийим-кечак ва озиқ-овқат кўринишидаги гуманитар ёрдам юборилганлигини хабар қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, август ойи бошида “Толибон” * АҚШ ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш вақтида ҳукумат кучларига қарши ҳужум бошлади ва 15 августда Кобулга кириб келди. 31 августга ўтар кечаси Америка Қўшма Штатлари барча ҳарбийларини Ислом Республикасидан олиб чиқиб кетганини эълон қилди ва бу мамлакатдаги миссиясини расман якунлади. Шундан сўнг, “Толибон” * 20 йиллик уруш тугаганини ва сентябрь ойининг бошида ҳаракат раҳбарларига асосланган муваққат ҳукумат таркибини эълон қилди.
* РФда таъқиқланган халқаро террорчи ташкилот.
Янгиликлар лентаси
0