https://sputniknews.uz/20211021/jirinovskiy-uchinchi-jahon-urushini-uning-80-yillik-yubileyigacha-boshlamay-turishni-soradi-21004981.html
Жириновский учинчи жаҳон урушини унинг 80 йиллик юбилейигача бошламай туришни сўради
Жириновский учинчи жаҳон урушини унинг 80 йиллик юбилейигача бошламай туришни сўради
Sputnik Ўзбекистон
Жириновский учинчи жаҳон уруши бошланиши санасини 2027 йилгача қолдиришларини сўради 21.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-21T12:35+0500
2021-10-21T12:35+0500
2023-04-05T18:34+0500
дунёда
украина
жириновский
нато
киев
донбасс
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/340/70/3407042_0:134:3165:1914_1920x0_80_0_0_60c786d3eac4aba0b8c3226899d2ad48.jpg
ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. НАТО ва Украинанинг ҳамкорликдаги машғулотлари "ҳақиқий урушга" тайёргарликдан бошқа нарсамас, деб баёнот қилди "Россия 1" телеканали эфирида ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский.Сиёсатчи фикрига кўра, кенг кўламли можаро 2027 йилда бошланиши мумкин: Россия чегараларига секин-аста қўшинлар тортилмоқда, гўё Киевга "ёрдам" остида эса қурол-яроғларни жамлаш жараёни амалга оширилмоқда."Мен ўзимнинг 80 йиллик юбилейимни хотиржам кутиб олмоқчиман. 2026-йилда 80 ёшга тўламан, кейин эса - марҳамат, 85 ёшга тўлгунимча бемалол бошлайверинг", — дейди Жириновский.Сиёсатчи шунингдек, Украинада қачонлардир кўплаб қурол-аслаҳа сақлангани, бу захира учинчи жаҳон урушига ҳам етган бўлишини айтиб ўтади. Оқибатда эса, қурол-аслаҳалар "талон-тарож қилинган, сотиб юборилган, тарқатиб юборилган".Сал аввал Украина Мудофаа вазири Андрей Таран мамлакатда ЕИ ҳарбий-ўқув машғулотлар миссияси 2021 йил якунига қадар бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эди. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова бунга жавобан Москва Киев ва Брюсселни бундай ўйланмаган режалардан воз кечишга чақиришини қайд этди. Москва позициясига кўра, бу каби ҳаракатлар Донбассда зиддиятни кучайтириши мумкин.
https://sputniknews.uz/20210420/nato-josuslari-rossiya-chegaralari-yaqinida-ularga-kamchatka-va-donbass-nima-uchun-kerak-18411016.html
украина
киев
донбасс
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/340/70/3407042_217:0:2948:2048_1920x0_80_0_0_f8608c9a20580f21b11d1eef9dbbcd2b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, украина, жириновский, нато, киев, донбасс, россия
дунёда, украина, жириновский, нато, киев, донбасс, россия
Жириновский учинчи жаҳон урушини унинг 80 йиллик юбилейигача бошламай туришни сўради
12:35 21.10.2021 (янгиланди: 18:34 05.04.2023) Жириновский учинчи жаҳон уруши бошланиши санасини 2027 йилгача қолдиришларини сўради
ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. НАТО ва Украинанинг ҳамкорликдаги машғулотлари "ҳақиқий урушга" тайёргарликдан бошқа нарсамас, деб баёнот қилди "Россия 1" телеканали эфирида ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский.
Сиёсатчи фикрига кўра, кенг кўламли можаро 2027 йилда бошланиши мумкин: Россия чегараларига секин-аста қўшинлар тортилмоқда, гўё Киевга "ёрдам" остида эса қурол-яроғларни жамлаш жараёни амалга оширилмоқда.
"Мен ўзимнинг 80 йиллик юбилейимни хотиржам кутиб олмоқчиман. 2026-йилда 80 ёшга тўламан, кейин эса - марҳамат, 85 ёшга тўлгунимча бемалол бошлайверинг", — дейди Жириновский.
Сиёсатчи шунингдек, Украинада қачонлардир кўплаб қурол-аслаҳа сақлангани, бу захира учинчи жаҳон урушига ҳам етган бўлишини айтиб ўтади. Оқибатда эса, қурол-аслаҳалар "талон-тарож қилинган, сотиб юборилган, тарқатиб юборилган".
Сал аввал Украина Мудофаа вазири Андрей Таран мамлакатда ЕИ ҳарбий-ўқув машғулотлар миссияси 2021 йил якунига қадар бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эди. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова бунга жавобан Москва Киев ва Брюсселни бундай ўйланмаган режалардан воз кечишга чақиришини қайд этди. Москва позициясига кўра, бу каби ҳаракатлар Донбассда зиддиятни кучайтириши мумкин.