Учинчи жаҳон уруши бошланиши мумкин бўлган олтита давлат номлари айтилди

© AFP 2023 / JOHN D MCHUGHВооруженные люди в Афганистане
Вооруженные люди в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2021
Oбуна бўлиш
Мақола муаллифи Кайши Лэнгтон сўзларига кўра, бугун бутун дунё глобал можаро бошланишидан хавфсирамоқда.
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Британиянинг Daily Express нашри учинчи жаҳон уруши бошланиши хатари мавжуд бўлган минтақалар рўйхатини тузди.
Мақола муаллифи Кайши Лэнгтон сўзларига кўра, бугун дунё глобал можародан хавфсирамоқда. Биринчи навбатда гап АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур туфайли бошланиши мумкин бўлган қарама-қаршилиги ҳақида бормоқда: вазият зиддий тус олган тақдирда Теҳрон бутун дунё бўйича нефтнинг 30 фоизи экспорти амалга ошириладиган Ормуз бўғозини тўсиб қўйиши мумкин. Бу эса Вашингтоннинг иттифоқдошлар билан муносабатлари ёмонлашиши ва Сурия ҳамда Яманда уруш бошланиши мумкинлиги билан хавф солмоқда.
Ундан ташқари, қора олтин туфайли Эрон ва Исроил ўртасидаги эски зиддият кенг кўламли можарога айланиб кетиши мумкин.
Член Талибана* - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2021
"Мансур лашкари": толиблар Афғонистоннинг шимолий чегарасига спецназ юборди
Журналист таъкидига кўра, сўнгги йилларда НАТОнинг икки иттифоқдоши: АҚШ ва Туркия ўртасида муносабатлар ўткир тус олган. Қурдлар туфайли келишмовчиликлар, шунингдек, президент Эрдўғоннинг улкан режалари жиддий муаммога сабаб бўлиши мумкин.
Лэнгтон фикрича, Оқ уй КХДР ва Хитой қарама-қаршилигини ҳам уруш ёқасига олиб келиши мумкин.
Пхеньян ҳарбий машғулотларни ўтказишда давом этмоқда, яқинда эса америка президентини "душманона сиёсат ўтказишда" айблади. Шимолий Корея жавоб реакцияси АҚШни жуда "жиддий вазиятда қолдириши" мумкинлигини айтиб, огоҳлантирди. Хитойга келадиган бўлсак, Вашингтон билан муносабатларда "савдо урушидан ташқари, иккала давлатнинг халқаро майдонда обрўйи ортиб бораётгани ҳам зиддият келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.
Cпецпредставитель президента Узбекистана по Афганистану Исматулла Иргашев. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2021
Ўзбекистоннинг "Толибон"* ҳокимиятини тан олиш шартлари маълум қилинди
Бундан ташқари, Лэнгтон тахминига кўра, Ҳиндистон ва Покистоннинг Кашмир юзасидан баҳслари учинчи жаҳон урушини келтириб чиқариши мумкин.
Ушбу баҳс аллақачон кўпсонли терактлар ва иккала давлат ичида турли алғов-далғовликларга сабаб бўлган.
Оқибатда, Ҳиндистон бош вазирида можарони авж олдиришдан бошқа чораси қолмайди, унинг АҚШ билан ҳамкорлигини инобатга олган ҳолда, можаро кўлами глобал тус олиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Мақола муаллифи шунингдек, яқинда толиблар ҳукумат тепасига келган Афғонистондаги вазият ҳақида ҳам эслатиб ўтган. Маҳаллий аҳолининг хабар беришича, буни оқибатида "мамлакатда террор бошланган ва тинимсиз ўқ овозлари янграмоқда". Янги ҳукумат Шимолий атлантика альянси ёки олдинги ҳукумат билан ҳамкорлик қилганларга қарши ов бошлаган, бу минтақадаги хавфсизликка таъсир ўтказиши мумкин, деб якунлаган мақолани Лэнгтон.
Янгиликлар лентаси
0