https://sputniknews.uz/20211020/toliblar-hukumat-sifatida-barcha-standartlarga-tola-mosligini-elon-qildi-20985902.html
Толиблар ҳукумат сифатида барча стандартларга тўла мослигини эълон қилди
Толиблар ҳукумат сифатида барча стандартларга тўла мослигини эълон қилди
Sputnik Ўзбекистон
Толиблар Афғонистондаги вазият бошқа мамлакатлар хавфсизлигига таҳдид солмаслиги учун олган мажбуриятларига собит эканликларини ҳам таъкидлаб ўтганлар. 20.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-20T14:51+0500
2021-10-20T14:51+0500
2023-04-05T18:34+0500
россия
афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
москва
афғонистон
толибон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/14/20985784_0:179:3007:1870_1920x0_80_0_0_cffd26f38adb580ad3f1dac2b698b0e4.jpg
ТОШКЕНТ , 20 окт - Sputnik. "Толибон"* ҳаракатининг фикрича, улар халқаро ҳамжамият томонидан Афғонистоннинг қонуний ҳукумати сифатида тан олиниш учун барча зарур шартларни бажарган. Бу ҳақда Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Хон Муттакий баёнот берди. Муттакий толиблар делегацияси таркибида "москва формати"даги мажлисда иштирок этиш учун Россияга етиб келган."Нега улар бизни расман тан олмаслиги керак? Биз Афғонистоннинг бутун ҳудудини назорат қиламиз ва барча шартларни бажардик, қолаверса, ҳукумат сифатида барча стандартларга мос келамиз", - деган Муттакий журналистларга.Толиблар Афғонистондаги вазият бошқа мамлакатлар хавфсизлигига таҳдид солмаслиги учун олган мажбуриятларига собит эканликларини ҳам таъкидлаб ўтганлар."Сўнгги 45 йил ичида биринчи марта Афғонистон таҳдидлардан ҳимояланган. Биз Афғонистон ҳудудидан бошқа мамлакатлар хавфсизлигига чанг солиш учун фойдаланишларига йўл қўймаслик бўйича олган мажбуриятларимизга собитмиз", - деган Муттакий.Афғонистон ТИВ раҳбари в.б. сўзларига кўра, толиблар ўз амалий ҳаракатлари билан мамлакат ҳудуди учинчи мамлакатларга қарши ишлатилишига йўл қўйилмаслигини исботлаганлар.* "Толибон" - Россияда таъқиқланган террорчи ташкилот.
https://sputniknews.uz/20211019/ozbekiston-delegatsiyasi-moskvadagi-afgonistonga-oid-yigilishda-ishtirok-etadi-20974212.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/14/20985784_137:0:2868:2048_1920x0_80_0_0_f8f84af8046f4ce3cf2bba6a81c3a3d8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида, москва, афғонистон, толибон
россия, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида, москва, афғонистон, толибон
Толиблар ҳукумат сифатида барча стандартларга тўла мослигини эълон қилди
14:51 20.10.2021 (янгиланди: 18:34 05.04.2023) Толиблар Афғонистондаги вазият бошқа мамлакатлар хавфсизлигига таҳдид солмаслиги учун олган мажбуриятларига собит эканликларини ҳам таъкидлаб ўтганлар.
ТОШКЕНТ , 20 окт - Sputnik. "Толибон"* ҳаракатининг фикрича, улар халқаро ҳамжамият томонидан Афғонистоннинг қонуний ҳукумати сифатида тан олиниш учун барча зарур шартларни бажарган.
Бу ҳақда Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Хон Муттакий
баёнот берди. Муттакий толиблар делегацияси таркибида "москва формати"даги мажлисда иштирок этиш учун Россияга етиб келган.
"Нега улар бизни расман тан олмаслиги керак? Биз Афғонистоннинг бутун ҳудудини назорат қиламиз ва барча шартларни бажардик, қолаверса, ҳукумат сифатида барча стандартларга мос келамиз", - деган Муттакий журналистларга.
Толиблар Афғонистондаги вазият бошқа мамлакатлар хавфсизлигига таҳдид солмаслиги учун олган мажбуриятларига собит эканликларини ҳам таъкидлаб ўтганлар.
"Сўнгги 45 йил ичида биринчи марта Афғонистон таҳдидлардан ҳимояланган. Биз Афғонистон ҳудудидан бошқа мамлакатлар хавфсизлигига чанг солиш учун фойдаланишларига йўл қўймаслик бўйича олган мажбуриятларимизга собитмиз", - деган Муттакий.
Афғонистон ТИВ раҳбари в.б. сўзларига кўра, толиблар ўз амалий ҳаракатлари билан мамлакат ҳудуди учинчи мамлакатларга қарши ишлатилишига йўл қўйилмаслигини исботлаганлар.
* "Толибон" - Россияда таъқиқланган террорчи ташкилот.