https://sputniknews.uz/20211020/putin-va-bayden-yil-oxirigacha-uchrashishi-mumkin-20990897.html
Путин ва Байден йил охиригача учрашиши мумкин
Путин ва Байден йил охиригача учрашиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Дмитрий Песков йил охирига қадар Россия ва АҚШ етакчилари учрашишлари мумкинлигини истисно қилмади. 20.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-20T17:14+0500
2021-10-20T17:14+0500
2023-04-05T18:34+0500
дунёда
ақш
владимир путин
дмитрий песков
жо байден
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/12/19296880_0:187:2643:1674_1920x0_80_0_0_4a5f4814b52a848d094e8db261b4286e.jpg
ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Жо Байден тез орада учрашиши мумкин. Бу ҳақда РФ раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.“У ёки бу форматда учрашув бўлиб ўтиши ҳақида ишонч билан айтиш мумкин”, - деди Песков. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.У агар икки давлат раҳбарлари бу масалада келишувга эришсалар, бу ҳақда журналистларни албатта хабардор этишини қўшимча қилган.Песковнинг қайд этишича, РФ президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков ва АҚШ давлат котиби ўринбосари Виктория Нуланд ўртасидаги учрашув чоғида мазкур масала ҳам кун тартибидаги бошқа масалалар қатори муҳокама этилган. Президентнинг матбуот-котиби, шунингдек, Владимир Путин БМТнинг Атроф-муҳит бўйича конференциясига бормаслигини, лекин Россиянинг ушбу анжумандаги иштироки кўриб чиқилаётганини маълум қилди.Таъкидлаш жозки, Россия ва АҚШ етакчилари ўртасида учрашув ўтказилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ОАВларида сентябрь ойи аввалида пайдо бўлган эди. Манбаларнинг маълум қилишича, Афғонистон ва Марказий Осиёдаги вазият, қурол-яроғлар устидан назорат, киберхавфсизлик, Украина ҳамда Яқин Шарқ масалалари истиқболдаги учрашувнинг асосий мавзулари бўлади.
https://sputniknews.uz/20211012/qamchi-yoki-pechenne-viktoriya-nuland-rossiyaga-nima-bilan-kelmoqda-20876473.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/12/19296880_81:0:2562:1861_1920x0_80_0_0_4f5eca70c3780fa638050b1fb12f4fb3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, ақш, владимир путин, дмитрий песков, жо байден, россия
дунёда, ақш, владимир путин, дмитрий песков, жо байден, россия
Путин ва Байден йил охиригача учрашиши мумкин
17:14 20.10.2021 (янгиланди: 18:34 05.04.2023) Дмитрий Песков йил охирига қадар Россия ва АҚШ етакчилари учрашишлари мумкинлигини истисно қилмади.
ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Жо Байден тез орада учрашиши мумкин. Бу ҳақда РФ раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“У ёки бу форматда учрашув бўлиб ўтиши ҳақида ишонч билан айтиш мумкин”, - деди Песков. Унинг сўзларидан РИА Новости
иқтибос келтирган.У агар икки давлат раҳбарлари бу масалада келишувга эришсалар, бу ҳақда журналистларни албатта хабардор этишини қўшимча қилган.
Песковнинг қайд этишича, РФ президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков ва АҚШ давлат котиби ўринбосари Виктория Нуланд ўртасидаги учрашув чоғида мазкур масала ҳам кун тартибидаги бошқа масалалар қатори муҳокама этилган. Президентнинг матбуот-котиби, шунингдек, Владимир Путин БМТнинг Атроф-муҳит бўйича конференциясига бормаслигини, лекин Россиянинг ушбу анжумандаги иштироки кўриб чиқилаётганини маълум қилди.
Таъкидлаш жозки, Россия ва АҚШ етакчилари ўртасида учрашув ўтказилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ОАВларида сентябрь ойи аввалида пайдо бўлган эди. Манбаларнинг маълум қилишича, Афғонистон ва Марказий Осиёдаги вазият, қурол-яроғлар устидан назорат, киберхавфсизлик, Украина ҳамда Яқин Шарқ масалалари истиқболдаги учрашувнинг асосий мавзулари бўлади.