https://sputniknews.uz/20211020/ozbekiston-rossiyalik-oqitivchilarini-koproq-jalb-qilishni-istaydi-20979091.html
Ўзбекистон россиялик ўқитувчиларни кўпроқ жалб қилишни истайди
Ўзбекистон россиялик ўқитувчиларни кўпроқ жалб қилишни истайди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон 2030 йилга келиб Россиядан жалб қилинган рус тили ўқитувчилари сонини 1000 кишига етказишни режалаштирган. 20.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-20T10:48+0500
2021-10-20T10:48+0500
2021-10-20T11:13+0500
жамият
алишер усмонов
таълим
халқ таълими вазирлиги (хтв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1294/00/12940083_0:359:2807:1938_1920x0_80_0_0_eaec1ae622c2f7906fc3c716e479f0ca.jpg
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Ўзбекистон Россиядан жалб қилинаётган рус тили ўқитувчилари сонини 1000 кишига етказишни режалаштирган, деди РИА Новостига Ўзбекистон Халқ таълими вазири ўринбосари Усмон Шарифхўжаев. Шу кунга қадар Ўзбекистонда "Класс!" лойиҳаси доирасида ишлаган россиялик ўқитувчилар сони 200 кишидан ошган.Россиялик ўқитувчи ва методистлар "Класс!" лойиҳаси доирасида Ўзбекистонга келишган. Ушбу лойиҳа республикада мактаб ўқиувчиларининг рус тилини ўрганиши даражасини оширишга қаратилган. Шарифхўжаев айтишига кўра, лойиҳа доирасида россиялик ўқитувчилар Ўзбекистонга бир академик йилга келишади. Лойиҳанинг ўзи эса 10 йилга мўлжалланган, лекин уни амалга ошириш молиялаштиришга боғлиқ, деди мутахассис."Класс! лойиҳаси Россия ва Ўзбекистон таълим вазирликлари келишуви ҳамда Алишер Усмоновнинг “Санъат, фан, спорт” хайрия фонди кўмаги асосида ўтган йилнинг октябрь ойида иш бошлаган эди. Лойиҳа 10 йилга мўлжалланган бўлиб уни амалга оширишда Россиянинг Герцен номидаги Рус тили институти ва Ўзбекистон ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш Институти иштирок этади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1294/00/12940083_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_96c5a3cbcd45260d616cf3cf51e306e0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, алишер усмонов, таълим, халқ таълими вазирлиги (хтв)
жамият, алишер усмонов, таълим, халқ таълими вазирлиги (хтв)
Ўзбекистон россиялик ўқитувчиларни кўпроқ жалб қилишни истайди
10:48 20.10.2021 (янгиланди: 11:13 20.10.2021) Ўзбекистон 2030 йилга келиб Россиядан жалб қилинган рус тили ўқитувчилари сонини 1000 кишига етказишни режалаштирган.
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Ўзбекистон Россиядан жалб қилинаётган рус тили ўқитувчилари сонини 1000 кишига етказишни режалаштирган, деди РИА Новостига Ўзбекистон Халқ таълими вазири ўринбосари Усмон Шарифхўжаев.
Шу кунга қадар Ўзбекистонда "Класс!" лойиҳаси доирасида ишлаган россиялик ўқитувчилар сони 200 кишидан ошган.
“Бугунги кунда республиканинг турли бурчакларидаги мактабларда 130дан ортиқ ўқитувчилар фаолият юритмоқда. Улар Россиядан келиб Ўзбекистонда ишламоқда”, - деди Шарифхўжаев журналистларга.
Россиялик ўқитувчи ва методистлар "Класс!" лойиҳаси доирасида Ўзбекистонга келишган. Ушбу лойиҳа республикада мактаб ўқиувчиларининг рус тилини ўрганиши даражасини оширишга қаратилган.
Шарифхўжаев айтишига кўра, лойиҳа доирасида россиялик ўқитувчилар Ўзбекистонга бир академик йилга келишади. Лойиҳанинг ўзи эса 10 йилга мўлжалланган, лекин уни амалга ошириш молиялаштиришга боғлиқ, деди мутахассис.
"Класс! лойиҳаси Россия ва Ўзбекистон таълим вазирликлари келишуви ҳамда Алишер Усмоновнинг “Санъат, фан, спорт” хайрия фонди кўмаги асосида ўтган йилнинг октябрь ойида иш бошлаган эди. Лойиҳа 10 йилга мўлжалланган бўлиб уни амалга оширишда Россиянинг Герцен номидаги Рус тили институти ва Ўзбекистон ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш Институти иштирок этади.