Наманганлик аёл эри воз кечгач, овсинининг қизини каналга чўктириб юборди

© Sputnik / Лев Устинов / Медиабанкка ўтишИскусственное озеро близ города Ашхабада. 1967 год.
Искусственное озеро близ города Ашхабада. 1967 год. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2021
Oбуна бўлиш
Қизалоқ яқин қариндоши томонидан мактабдан олиб чиқиб кетилиб, ўқишга қайтиб келмагач, унинг бедарак йўқолгани ҳақида ички ишлар идорасига хабар берилган
ТОШКЕНТ, 19 окт - Sputnik. Наманганда эри воз кечгани учун овсинининг қизини каналга чўктириб юборган аёлга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда маҳаллий телеканаллардан бири хабар берди.
Илгарироқ жорий йил апрел ойида Наманган вилоятининг Чортоқ туманидан оқиб ўтган Катта Наманган каналидан 5-синф ўқувчисининг жасади топилгани ва қотилликда унинг келинойиси гумонланаётгани тўғрисида хабар берилган эди.
Маълумотларга кўра, 5 апрель куни бешинчи синф ўқувчиси М.А. мактабда дарсда вақтида яқин қариндоши томонидан олиб кетилган ва у мактабга қайтиб келмаган. Шундан сўнг қизалоқ бедарак йўқолгани ҳақида хабарлар тарқалган.
Преступник за решеткой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2021
Тошкентда ўғил ўз онасини рашк туфайли ўлдириб қўйди
Мактаб маъмурияти шу куни соат 16:00 ларда ИИБга мурожаат қилган.
Ҳолат юзасидан Чортоқ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, вояга етмаган фуқаронинг йўқолгани шубҳали туюлгани сабаб Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан олиб борилган текширувлар натижасида қизчани мактабдан унинг келинойиси олиб кетгани маълум бўлган.
Таъкидланишича, Ф.Қ. (келинойи) муқаддам ўғрилик содир этгани учун жиноий жавобгарликка тортилган ва турмуш ўртоғи у билан яшамай қўйган. Судланувчи турмуш ўртоғига бирга яшашни таклиф қилиб, рад жавобини олгач, жияни орқали эриан ўч олишга қарор қилган ва қизалоқни каналнинг овлоқ жойига олиб бориб, сувга итариб юборган.
Жиноят ишлари бўйича Чуст тумани судида мазкур жиноят иши кўриб чиқилиб, айбланувчи Ф.Қ.га нисбатан 16 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Янгиликлар лентаси
0