https://sputniknews.uz/20211019/bmt-xavfsizlik-kengashi-insoniyat-taqdirini-hal-qilish-huquqiga-ega-emas---toyyib-erdogon-20970105.html
БМТ Хавфсизлик кенгаши инсоният тақдирини ҳал қилиш ҳуқуқига эга эмас - Эрдўғон
БМТ Хавфсизлик кенгаши инсоният тақдирини ҳал қилиш ҳуқуқига эга эмас - Эрдўғон
Sputnik Ўзбекистон
Туркия президенти Иккинчи Жаҳон урушидан кейин ўрнатилган дунё тартибини танқид қилди. 19.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-19T17:32+0500
2021-10-19T17:32+0500
2021-10-19T17:38+0500
дунёда
туркия
режеп таййип эрдоған
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/0d/18297236_0:103:3277:1946_1920x0_80_0_0_4135e8942288b1d6398055bce8891d67.jpg
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Туркия президенти Тойип Ражаб Эрдўғон Иккинчи Жаҳон уруши ғолиби бўлган “бир нечтагина” давлатларнинг бугунги сиёсатда тутган ўрнини камайтиришни таклиф қилди.Бироз олдин Эрдўғон БМТ Хавфсизлик кенгашининг беш доимий аъзолари сонини кенгайтириш мақсадида уларни “боши берк кўчага қамаб қўядиган” йўл харитаси борлигини маълум қилган эди. Туркия раҳбари фикрига кўра, доимий аъзолар сонини кенгайтириш ҳақидаги талабларга қулоқ тутмаслик “Иккинчи Жаҳон урушидан сўнг пайдо бўлган дунё тартибини нима қилиб бўлса ҳам сақлаб қолишга уриниш” билан изоҳланади. Эрдўғон айтишига кўра, “дунёда вето ҳуқуқига эга бўлган бешта давлатдан бошқалар ҳам бор”. Эслатиб ўтамиз, июль ойида Россиянинг БМТдаги доимий вакили Дмитрий Полянский Москва ХК аъзолари сони “Коллектив Ғарб” ҳисобидан кўпайишига қарши эканини билдирган эди. Россия вакили уларнинг сони Кенгашда шундоқ ҳам етарли деган эди.Туркиядан ташқари, ХК кенгайтириш талаби Франция томонидан ҳам қўйилмоқда. Париж, хусусан Германия, Бразилия, Ҳиндистон ва Японияни ҳам ХКга қабул қилишни талаб қилмоқда. Яқинда АҚШ президенти Жо Байден ҳам Ҳинистонни ХКга қабул қилиш ташаббуси билан чиққан эди.Маълумот учун, БМТ Хавфсизлик Кенгаши вето ҳуқуқига эга бўлган 5та доимий аъзо давлатлар - Россия , АҚШ, Буюк Британия, Франция ва Хитойдан иборат. Ундан ташқари ХКга яна 10та давлат вақтинча (2 йил) аъзо сифатида сайланади. Ана шундай тартиб 1945 йилда Иккинчи Жаҳон уруши якунларига асосан СССР ва АҚШ томонидан ёзилган БМТ низомида белгиланган.
туркия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/0d/18297236_272:0:3003:2048_1920x0_80_0_0_1c07d5f48c2a0025445390b522770ec6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, туркия, режеп таййип эрдоған
дунёда, туркия, режеп таййип эрдоған
БМТ Хавфсизлик кенгаши инсоният тақдирини ҳал қилиш ҳуқуқига эга эмас - Эрдўғон
17:32 19.10.2021 (янгиланди: 17:38 19.10.2021) Туркия президенти Иккинчи Жаҳон урушидан кейин ўрнатилган дунё тартибини танқид қилди.
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Туркия президенти Тойип Ражаб Эрдўғон Иккинчи Жаҳон уруши ғолиби бўлган “бир нечтагина” давлатларнинг бугунги сиёсатда тутган ўрнини камайтиришни таклиф қилди.
“Дунё ўзгариб бораркан дипломатия ҳам ўзгариб боради, савдо ва халқро муносабатлар мутлақ қайта шаклланмоқда. Шу сабабли ҳам глобал хавфсизлик тузилмасини ҳам аввалгидек сақлаб қолишнинг иложи йўқ”, - деди Туркия президенти Анголага уюштирган ташрифи доирасида.
Бироз олдин Эрдўғон БМТ Хавфсизлик кенгашининг беш доимий аъзолари сонини кенгайтириш мақсадида уларни “боши берк кўчага қамаб қўядиган” йўл харитаси борлигини маълум қилган эди. Туркия раҳбари фикрига кўра, доимий аъзолар сонини кенгайтириш ҳақидаги талабларга қулоқ тутмаслик “Иккинчи Жаҳон урушидан сўнг пайдо бўлган дунё тартибини нима қилиб бўлса ҳам сақлаб қолишга уриниш” билан изоҳланади. Эрдўғон айтишига кўра, “дунёда вето ҳуқуқига эга бўлган бешта давлатдан бошқалар ҳам бор”.
Эслатиб ўтамиз, июль ойида Россиянинг БМТдаги доимий вакили Дмитрий Полянский Москва ХК аъзолари сони “Коллектив Ғарб” ҳисобидан кўпайишига қарши эканини билдирган эди. Россия вакили уларнинг сони Кенгашда шундоқ ҳам етарли деган эди.
Туркиядан ташқари, ХК кенгайтириш талаби Франция томонидан ҳам қўйилмоқда. Париж, хусусан Германия, Бразилия, Ҳиндистон ва Японияни ҳам ХКга қабул қилишни талаб қилмоқда. Яқинда АҚШ президенти Жо Байден ҳам Ҳинистонни ХКга қабул қилиш ташаббуси билан чиққан эди.
Маълумот учун, БМТ Хавфсизлик Кенгаши вето ҳуқуқига эга бўлган 5та доимий аъзо давлатлар - Россия , АҚШ, Буюк Британия, Франция ва Хитойдан иборат. Ундан ташқари ХКга яна 10та давлат вақтинча (2 йил) аъзо сифатида сайланади. Ана шундай тартиб 1945 йилда Иккинчи Жаҳон уруши якунларига асосан СССР ва АҚШ томонидан ёзилган БМТ низомида белгиланган.